Latest news

18:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   6 18:05"Машъал" - "Хоразм" 0:2 (Матнли трансляция)  2 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  21 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  11 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  15 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3

«Динамо»: Тайёргарлик, янги футболчилар ва режалар ҳақида News

«Динамо»: Тайёргарлик, янги футболчилар ва режалар ҳақида

Олий лига жамоалари қаторида Самарқанднинг «Динамо» клуби ҳам янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўрмоқда.
Равшан Ҳайдаров қўл остидаги жамоа мавсум тайёргарлигини дастлаб Самарқандда бошлаган бўлса, иккинчи босқич йиғини 15-30 январь кунлари Тошкентда ўтказилди. Навбатдаги йиғин олдидан, жамоамиз бош мураббийи тайёргарлик, янги футболчилар ва режалар ҳақида батафсил сўзлаб берди.

ТАЙЁРГАРЛИК

- Равшан Акмалович, якунланган йиғиндан кўзлаган режаларингиз амалга ошдими?


- Тайёргарлигимиз режа асосида давом этмоқда, десам ҳам бўлади. Кўзлаганимиздек, иккинчи йиғин доирасида тўртта назорат учрашувларини белгилагандик ва ушбу баҳсларда жамоанинг янги футболчиларини синовдан ўтказиш билан бирга таркибнинг шаклланишига ҳам жиддий эътибор қаратдик. «Пахтакор», «Сўғдиёна», «Бухоро» ва «Олмалиқ» клубларига қарши тўп суриб икки дуранг, икки мағлубият қайд этган бўлсакда, энг асосийси жамоанинг тайёргарлигига катта урғу бердик. Чунки, бундай ўйинларда натижа эмас, энг аввало тайёргарлик муҳим ўрин тутади.

- Демак, якунланган йиғиндан кўнглингиз тўлди дейиш мумкин, шундайми?


- Мавсум олди йиғинлар давомида ҳар бир мураббий футболчисининг жароҳат олишидан хавфсирайди. Афсуски, буни биз ҳам четлаб ўтолмадик. Таркибдаги айрим футболчиларимизнинг жароҳат олганликлари сабабли уларни тўлиқ синовдан ўтказа олмадим. Азамат Бобожонов, Абдулла Набиев сингари футболчиларимиз эса жароҳатлари боис Тошкентдаги йиғинимизда иштирок эта олишмади. Жароҳат олган ўйинчиларимизнинг тезроқ сафга қайтишларини кутаяпман. Мана шу жиҳатни айтмаганда йиғиндан кўнглим тўлди.

ҒУЛОМ УРУНОВ ҲАҚИДА

- Таркибга янги келган футболчиларнинг тақдири қандай кечади?


- Мавсум олдидан сафимизга қўшилган футболчилардан яримҳимоячилар Алишер Маҳмудов ва Самандар Шодмоновларга жавоб бердик. Қолган футболчилар эса ҳозирча жамоа билан бирга тайёргарлик кўришмоқда.

- «Пахтакор» сафидан келиб қўшилган Ғулом Урунов янги мавсумни Самарқандда бошлайдими?

- Fулом Уруновни жуда яхши билганим ва катта ёрдами тегишига умид қилган ҳолда уни ижара асосида таклиф қилдик. Урунов борасида «Динамо» «Пахтакор» билан деярли келишувга эришган. Энди футболчининг ўзи билан келишувга эришсак, Урунов мавсумни «Динамо»да бошлайди.

ЯНГИ ФУТБОЛЧИЛАР БОРАСИДА

- Молдова терма жамоаси ҳужумчиси Анатолий Дорош ҳақида нима дея оласиз? Легионер «Динамо»да қоладими?


- Ушбу футболчи 28 январь куни сафимизга қўшилди. 2-3 кунлик йиғинда ҳам молдовалик ҳужумчининг тажрибали эканлиги яққол кўриниб турди. Унинг Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида ўтган йили терма жамоаси сафида Европанинг кучли термаларига қарши майдонга бежизга тушмаганлиги аниқ. Мингафсуски «Олмалиқ»га қарши сўнгги ўйинимиз олдидан легионер жароҳат олди ва шу боис назорат баҳсида ҳам ўзини кўрсатишга қийналди. Унга ҳозирча жавоб берган бўлсакда, вақт ўтиб жароҳатидан қутилса бундай тоифадаги ҳужумчини сафимизда кўришдан хурсанд бўлардим.

- Мавсум бошланишига тобора кам вақт қолмоқда. Айтингчи, энди таркиб ҳозирги футболчилар билан шакллантириладими ёки ҳали янги ўйинчилар жалб этиладими?


- Мақсадим - биринчи навбатда ўтган йилги таркибни сақлаб қолиб, уларнинг сафига яна 3-4 нафар янги футболчилар ва ёшларимиз билан жамоани имконқадар мукаммалаштириш. Яширмайман, кўз остимга олиб қўйган янги футболчилар бор. Аммо уларнинг сафимизга қўшилиши борасидаги саволга жавоб беришга ҳали вақт бор. Бу борада клуб раҳбарияти қарор қабул қилади.

МУРАББИЙЛАР ШТАБИ

- Ёрдамчингиз Владимир Андреев жамоани тарк этди. Энди мураббийлар штаби қандай кўриниш олади?


- Менга ҳозирда ёрдамчим Игорь Ремнёв ва дарвозабонлар мураббийи Алишер Латиповлар ёрдам беришмоқда. Клуб раҳбариятига мурожаат этиб, жисмоний тайёргарлик бўйича мутахасис лозимлиги таклифини киритганман. Жамоамиз ёшлар мураббийи бўлиб эса яна бир маҳаллий мутахасис – Камо Газаров фаолият бошлади. Ушбу мураббийлар билан бирга ишлаймиз.

РЕЖАЛАР


- Навбатдаги йиғин қачон бошланади? Жамоанинг кейинги режалари қандай?

- 2 февралдан бошлаб Самарқанддаги қароргоҳимизда учинчи йиғинга киришдик. Бир ҳафта давом этадиган ушбу йиғинда асосий эътибор ташкилий масалаларга қаратилади. Хусусан, бир қатор футболчиларимиз билан шартнома имзолаймиз. Таркиб борасида аниқликлар киритамиз. Февраль ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб эса яна Тошкентда йиғин бошлаб, ПФЛ Кубоги ва назорат баҳслари орқали сўнгги тайёргарлик ишларини олиб борамиз. Март ойи бошида, чемпионат бошланишидан бир ҳафта олдин эса Навоий ёки Бухорода маҳаллий жамоалардан бири билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни ўйлаб турибмиз. Бу дастлабки тур - Қаршидаги «Насаф» билан ўйиндан олдин сўнгги тайёргарлигимиз бўлади.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика