"Динамо" Россия, Арманистон ва Қозоғистоннинг кўп карра чемпионларига қарши ўйин ўтказади
03 feb 18:27
News
"Динамо" Россия, Арманистон ва Қозоғистоннинг кўп карра чемпионларига қарши ўйин ўтказади
"Клуб матбуот хизмати 1-йиғинда бўлгани каби Дубайдаги 2-йиғинни ҳам тўлиқ ёритиб боришни режалаштирган.
Хусусан, 12 февраль куни 13 карра Арманистон чемпиони "Пюник" билан баҳс ўтказилса, 14 февралда Россиянинг 3 карра чемпиони "Локомотив" Москвага қарши майдонга тушилади. Яна икки кун ўтиб — 16 февралда эса Қозоғистоннинг 7 карра чемпиони "Астана" клуби "Динамо"га қарши ўйин ўтказади. 19 февралда эса 2025 йил Қозоғистон Премьер-лигасида 4-ўринни эгаллаган "Елимай" клуби кўҳна шаҳар жамоасининг Дубай йиғинидаги сўнгги рақибига айланади.
Ушбу баҳсдан кейин "Динамо" Ўзбекистонга қайтиб, Самарқандда ўтадиган Суперлига 1-тури доирасидаги "Навбаҳор"га қарши ўйинга ҳозирлик кўради", – дейилади хабарда.
"Динамо"нинг БАА 2-йиғинидаги ўйинлари рўйхати (6–19 февраль):
9 февраль. Абу-Даби
"Динамо" – "Зенит" (Россия)
12 февраль. Дубай
"Динамо" – "Пюник" (Арманистон)
14 февраль. Абу-Даби
"Динамо" – "Локомотив" (Россия)
16 февраль. Дубай
"Динамо" – "Астана" (Қозоғистон)
19 февраль. Дубай
"Динамо" – "Елимай" (Қозоғистон)

Аввалроқ "Динамо" "Зенит" билан ўйнаши ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments