Latest news

18:08"Динамо" - "Шўртан". Асосий таркиблар эълон қилинди  1 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  2 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  0 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  7 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Таҳлил – футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  2 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  3

«Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди News

«Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида «Шўртан» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Қизиқарли кечган баҳсда Ҳаким Фузайлов жамоаси сафарда Асрор Алиқулов шогирдлари устидан ғалаба қозонди. Ўйинда ҳисоб биринчи бўлимда Тимур Ҳакимов томонидан очилди. Унинг зарбасини рақиб посбони қайтара олмади.

Иккинчи бўлимда эса захирадан майдонга тушган самарқандлик ёш яримҳимоячи Акмал Козимов иккинчи голни киритган бўлса, ўйин охирида жамоамизнинг украиналик форварди Михайло Удод 3-голга муаллифлик қилди. Учта голга жавобан ғузорликлар фақат битта гол билан жавоб бера олишди – 1:3.

Қайд этиш жоиз, шу куни «Динамо» таркибида самарқандлик ҳимоячи Ғолиб Сарибоев майдонга тушди. У ўтган мавсумни «Турон» сафида ўтказган эди.

«Динамо» жамоаси бугун Ғузордан қайтиб, эртадан тайёргарликни яна Самарқандда давом эттиради.

24 февраль (чоршанба)
Ўртоқлик учрашуви. Ғузор.
«Шўртан» - «Динамо» - 1:3
Голлар:
- Тимур Ҳакимов 27, Акмал Козимов 68, Михайло Удод 90+1
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Дмитрий Сидоренко, Обид Жўрабоев, Жасур Ҳасанов, Комил Шарофутдинов, Олег Марчук, Шохруҳ Абдураҳмонов, Тимур Ҳакимов, Жамшид Ҳасанов, Михайло Удод, Темур Усмонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ислом Шарипов, Ҳумоюн Шербўтаев, Сирож Мелиев, Ғолиб Сарибоев, Ислом Шарипов, Акмал Козимов, Сардор Эминов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика