Latest news

22:15"Челси" яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Марескани истеъфога чиқариши мумкин  0 21:56Роберто Ди Маттео мураббийлик фаолияти тиклаш ҳақидаги саволга жавоб берди  0 21:31Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди  3 20:55"Барселона" гол уриш бўйича рекорд ўрнатди  0 20:39Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финалида ўйнаши мумкин  0 19:49"Реал" марокашлик футболчиси билан 2030 йилгача бўлган битим имзолайди  1 19:35"Олимпик" ўйинчиларига маошининг ярмидан воз кечиш таклиф қилинмоқда  4 18:49Мбаппе жароҳат олди  6 18:37Жейми Каррагер: "Жезус Дьокерешдан яхшироқ, бу факт"  3 17:51Орлов замонавий шарҳловчилар ҳақида: "Нотўғри урғулар қулоққа ғалати эшитилади. Баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар бўлади. Эфирда кераксиз сўзлар кўп бўлмаслиги керак"  6 17:24"Арсенал"га қарши баҳсдан сўнг Эмери нега Артетанинг қўлини сиқиб қўймади?  6 17:18Роберто Карлос юрагидаги муаммолар сабаб операция қилинди  1 16:24Бразилия клубига 3 та трансфер ойнасига тақиқ қўйилди  0 15:40FIFA The Best мукофоти тугатилмоқда: 2026 йилдан янги давр бошланади  12 15:08Лука Модрич: "Месси ёки Роналду" саволи менга ёқмайди"  4

“Динамо” грузиялик Антон Толордава билан шартномани бекор қилгани учун товон пули тўлайди News

“Динамо” грузиялик Антон Толордава билан шартномани бекор қилгани учун товон пули тўлайди

Янги мавсум олдидан Самарқанднинг “Динамо” клуби таркибига грузиялик ҳимоячи Антон Толордавани таклиф этганди.

Футболчини дастлаб кўрикка чақирмоқчи бўлган “Динамо” футболчи келишидан аввал унга тузиладиган шартномани юборади. Футболчи эса ўз навбатида мазкур шартномани имзолайди. 

Сўнгра футболчи Ўзбекистонга келди ва 2024 йил 4 январ куни “Динамо” грузиялик марказий ҳимоячи Антон Толордава билан бир йиллик шартнома имзолаганини эълон ҳам қилганди. Кейинроқ бу хабар клуб ижтимоий тармоқларидан негадир ўчиб кетган. 

Янги мавсумга тайёргарлик доирасида 8 январда “Динамо” Тошкентда назорат учрашуви ўтказди ва “Локомотив” ёшлар таркибига қарши кечган ўйинда Антон Толордава майдонга тушади. Аммо у кўрсатган ўйин Самарқанд жамоаси мураббийлар штабига ёқмайди. “Динамо” 17-29 январ кунлари Абу Даби шаҳрида йиғин ўтказади ва мазкур йиғинга кетиш олдидан ҳаракатлари бош мураббийга маъқул келмаган футболчига жавоб бериб юборилади. 

“Динамо” вакиллари футболчига дастлаб унга юборилган шартномада клубнинг муҳри ва раҳбари имзоси бўлмаганини ва шу сабабли ўша шартнома ҳеч қандай кучга эга эмаслигини билдиришади. Футболчи эса фақатгина кўрикка чақириш нияти бўлса, клуб унга нега шартномани ҳам жўнатганини, қолаверса шартнома клуб томонидан футболчига тақдим этилдими, демак у расмий кучга эга бўлишини билдириб, норози ҳолда ФИФАга мурожаат қилади. 

21 март куни ФИФА Низоларни ҳал қилиш палатаси грузиялик футболчи Антон Толордава ҳамда “Динамо” жамоаси ўртасидаги иш юзасидан қарор чиқарди. Қарорга асосан клуб футболчига шартнома бир томонлама ассосиз бекор қилингани учун 22 минг АҚШ доллари тўлаши лозим. Қарор клубга етказилган кундан бошлаб 45 кун ичида унинг ижроси таъминлаши лозим. Йўқса клубга нисбатан миллий ва халқаро миқёсда трансфер тақиқи белгиланади. 

Ёдингизда бўлса, “Насаф”да ҳам худди шундай ҳолат юз берган ва клубнинг нопрофессионал иш тутиши натижаси Қашқадарё клубига 100 минг долларга  тушганди. Умуман майдонга тушмай товон пули олган футболчи Абделае Диаките эди. “Насаф” 2020 йилги мавсумга тайёргарликни Анталяда ўтказган. Туркия йиғинида франциялик Абделае Диаките кўрикдан ўтган. Диаките мураббийлар штабига мақул келмаган ва унга жавоб бериб юборилган. Бироқ футболчи ўзбек клубининг устидан ФИФАга арз қилган. Анталяда “Насаф” вакиллари Диакитега 1 йиллик шартнома таклиф этишган. Аммо, маълум муддатдан кейин битим бир томонлама бекор қилинганини айтиб, уни кетказиб юборишган. Диаките эса ФИФАга арз қилган. Натижада клуб Абделаенинг ҳисоб рақамига 100 минг доллар атрофида маблағ ўтказиб бериши шарт, деб топилганди. Охир-оқибат “Насаф” клуби вакиллари Абделае Диаките билан тинчлик битими имзолаб, уни пулни бўлиб тўлашга рози қилишганди. Ўзбекистонга хатто қадами етмаган футболчи, клубдаги нопрофессионаллар туфайли жуда катта миқдорда товон олганди. 

Энди худди шундай иш “Динамо”да ҳам такрорланмоқда.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика