Latest news

09:54"Ал Ҳилол" хусусий клубга айланмоқда  0 09:25Романо "Челси" бош мураббийи лавозимига асосий номзодни эълон қилди  0 08:57"Бухоро" икки нафар тажрибали футболчилар билан шартнома имзолаши мумкин  2 08:28Сергеев учун яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 08:00"Динамо" легионери "Бунёдкор" ёки "Андижон"га ўтиши мумкин  0 07:30Хато тан олинди: "Арсенал" дарвозасига пенальти белгиланиши керак бўлган  3 02:58АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади  12 01:23Габон термаси тарқатиб юборилди  1 00:45Жалолиддин Машарипов: "Жароҳат олмадим"  14 00:27АПЛ. "Ливерпуль" "Лидс"ни яна мағлуб эта олмади, дербида ҳам дуранг  6 00:13"Челси" бош мураббийлиги учун асосий номзод номи маълум бўлди  5 23:56"Челси" собиқ футболчиси: "Марескага ачиндим"  0 23:31"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" футболчисини сотиб олмоқчи  6 23:11Муҳсин Муҳаммадиев вафот этди  15 22:58"Астон Вилла" Алиссон билан шартнома имзолади  1

«Динамо» Грузия вице-чемпионини мағлуб этди. Ягона голни Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси урди News

«Динамо» Грузия вице-чемпионини мағлуб этди. Ягона голни Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси урди

«Динамо» жамоаси кеча, 15 февраль куни Қозоғистон чемпионати совриндори «Актобе» клубини мағлуб (3:1) этган бўлса, бугун Грузия вице-чемпиони «Динамо Тблиси»га қарши саф тортди.

Ўйин ўртоқлик мақомида бўлса-да, ҳар икки томон ҳам баҳсга жиддий муносабатда бўлди. Буни ҳар икки томондан ҳам бир нафардан ўйинчи четлатилганидан билса бўлади.

Вадим Абрамов шогирдлари ўйинни ҳужумкор бошлаб, 10-дақиқада Санжар Шоаҳмедовнинг узатмасидан кейин Владимир Козак ҳисобни очди – 1:0.

32-дақиқада рақиб ўйинчиси тезкор қарши ҳужумда Фаррух Икромовни қўполлик билан тўхтатиб қолгач, майдондан четлатилган бўлса, иккинчи бўлимда ёш ҳимоячи Анваржон Файзуллаев иккинчи сариқ карточкани олиб ўйиндан четлатилди. Томонлар келишувига кўра, икки сафар ҳам рақиб сафига бошқа ўйинчи туширилди.

Ўйин давомида Грузия чемпионати кумуш медали соҳибидан устунлигини кўрсатган Самарқанд жамоаси кетма-кет иккинчи кунги ўйинда ҳам ғалабага эришди.

Ўртоқлик ўйини. Туркия, Белек
16 феврал (жума)
«Динамо» (Ўзбекистон) - «Динамо» (Грузия) – 1:0
Гол:
Владимир Козак, 8.
«Динамо»: Равшанбек Ягудин, Артём Сокол, Одил Абдумажидов, Душан Мийич, Владимир Козак, Франческо, Францис Нарх, Санжар Шоаҳмедов, Хислат Халилов, Фаррух Икромов, Кожо Жоэл.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Анваржон Файзуллаев, Улуғбек Абдуллаев, Хуршидбек Убайдуллаев, Комил Шарофутдинов, Достон Фотеев, Воҳиджон Оқбўтаев, Дамир Темиров, Ҳумоюнмирзо Иминов, Абубакр Муйдинов, Анвар Ҳожимирзаев, Элнур Саидмурадов, Эммануэл Ягр.



Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика