Latest news

02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  91 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  26 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  2

Диего Марадона: “Месси Роналдудан кучли эмас ва аксинча” News

Диего Марадона: “Месси Роналдудан кучли эмас ва аксинча”

Диего Армандо Марадона ҳалигача ажойиб ҳаракатлари билан ишқибозларни хурсанд қилишга қодир эканини Римда ўтган “Тинчлик ўйини”да намойиш этди.


У мухлисларнинг бутун бир авлоди учун ҳақиқий кумирга айланган. Интервью жараёнида футболга жуда кўп нарсалар беришга улгурган Диегонинг ҳамон ушбу спорт турига кўп ҳисса қўшишга кучи етиши сезилиб турди.


- Айни пайтда ҳаётингизнинг қайси босқичидасиз?

- Мўжизавий, бахтли даврини яшаяпман. Мен севган инсонлар атрофимда, болаларим ва набирам Бенжамин соғ-саломат. Жаҳондаги барча биланман, шунингдек, Яратганга шукр айтаман. Футболга келсак, Инфантино билан суҳбатлашдим ва ўзим бир неча йиллар давомида курашиб келган нарсаларни эшитдим: футбол ўйинчиларга тегишли ва раҳбариятга тегишли бўлиши мумкин эмас.

- ФИФАда ишлаш имконияти бўлганда биринчи навбатда қандай ишни амалга оширардингиз?

- Тўп тепиб кўрмаган раҳбар болалигидан футбол ўйнаган ва одамларга кўп нарса берган инсонларга буйруқ бериши керак эмас. Бобан, Уго Санчес, Ружери каби собиқ ўйинчилар билан гаплашдим. Биз футбол учун курашишга келишдик. Инфантино ҳамкорлик қилишга ваъда берди. 30 йилдан бери футболга илгариги обрўсини қайтариш учун курашаман.

- Бундай ҳолатда Платини хафа бўлади.

- Ҳа, у футболчига ҳеч нарса бермади. Бунга эътибор қилмади. Биз ҳурматни йўқотдик ва барчаси тугади. У бизга қулоқ солмади ва бирор дақиқасини сарфламади.

- Мураббийлик фаолиятини якунладингизми?

- Умуман йўқ. Ҳали шуғуллантиришни хоҳлайман. Бироқ футболда катта мафия бор. Бунга кўзни юмиш мумкин, аммо у қайсидир даражада мавжуд. Мураббийлар дунёсида барча нарсани агентлар ҳал этади, мутахассиснинг хизмати эмас. Шундай агентлар борки, уларга пул тўламасдан бирор жамоани бошқара олмайсиз. Қандай бўлса, шундай гапириш лозим. Мен бунда иштирок этмайман.

- Бу сиз учун қийинми?

- Футбол ўйнаганман ва уни мураббий сифатида ўргатишга уринаман. Шу сабабли шуғуллантиришга тайёрман, аммо ўша одамларга пул тўлаб эмас. Ҳозир мураббийлар “Валенсия”дан “Реал”га, “Барса”дан “Сити”га, у ердан “Юнайтед”га кўчиб турибди, бунга ишониб бўлмайди. Худди занжир сингари. 15 йил олдин “Реал” ёки “Милан”га мураббийлар эркинроқ келишарди. Бугун эса ҳокимият агентлар қўлида. Мен ҳурмат қиладиган Бенитеснинг “Реал”даги ишлари юришмаган ҳолатда бу футболчилар етишмаслиги туфайли содир бўлди деб гапирманг. Йўқ, у хато қилди. Бироқ орадан ҳеч қанча ўтмасдан унга “Ньюкасл”дан уч йиллик шартнома таклиф этишди. Кимдир буни менга тушунтириб бера оладими? Бу оддий ҳолатми ёки нимадир нотўғрими?

- Флорентино Перес жамоани Зиданга ишонди. Сизга собиқ клубларингиздан бири шундай имкон беришига умид қиласизми?

- Эҳтимол, “Барса” ёки бошқа клубларга тўғри келмасман, аммо бирор жамоада омадга уриниб кўришим мумкин. Ўйинчилик давримда ҳамма нарсани кўрсатганман, аммо бугун мураббий бўлиш учун яхши футболчи бўлишнинг ўзи етарли эмас. Шунинг учун Зидан муваффақиятга эришганда қувонаман, чунки у футболчини тушунади. Ва якунда у мағлубиятга учраса, раҳбарлар унинг яхши футболчи бўлгани, аммо   ёмон мураббий эканини айтишади. Кройфф омадни тутиб олганди, у мураббий сифатида барча нарсани ютган ва раҳбарларни ҳайратда қолдирган.

- Мураббийлар ҳақида гапирсак, Чемпионлар лигаси Диего Симеоне олдида қарздорми?

- У катта ишни амалга оширди. Диегони инсон ва профессионал сифатида ҳурмат қиламан. “Ривер” билан у чемпионликдан сўнгги поғонагача бўлган йўлни босиб ўтди, шарафланишдан омадсизликка бир неча ой ичида. Ҳозир у “Реал” ва “Барса” билан тенг курашмоқда, рақиблар таркиб борасида икки баравар кучлироқ эканига қарамай. Икки сафар Чемпионлар лигасида енгилди, у қўлидан келган ишни қилди ва жамоаси ўйини билан бунга эришди.

- Кўпчилик уни зерикарли футболда айблайди.

- Лекин совринларни ютаётган ҳужумкор жамоалар қаерда? Ҳа, “Аякс” ажойиб, бироқ у ҳеч нарса ютмаяпти. “Бавария” Германияда барчани енгяпти, аммо у ердан юз километр ташқарида муаммоларга учрамоқда.

- Пеп шоу ташкил этмоқда.

- Гвардиола ажойиб инсон ва барчаси яхши, аммо “тики-така”ни у кашф қилганига мени ишонтира олмайсиз. Уни Кройфф ўйлаб топган ва биринчилардан бўлиб амалга киритган.

- Бугунги кунда Месси ва Роналду ўртасидаги қарама-қаршиликни қандай кўрасиз?

- Ҳамма лигаларни томоша қиламан. Бу эса яхши. Лео ва Криштиану бошқалардан устун. Криштиану ҳамиша курашгани учун менга кўпроқ маъқул келади. Лионелга келсак, у феномен ҳисобланиши учун жаҳон Кубогини боши узра кўтариши шарт эмаслигини такрорлашдан чарчадим. Бу ҳақида гапиришни тўхтатиш керак! У мадҳия айтмаслиги, характер етишмаслиги тўғрисида. Уни тинч қўйинг! У терма жамоада майдонга тушишдан бош тортишга ҳақли. Худди ёзда бўлганидек. Кейин уни танқид қилганлар термага қайтишини сўраб ёлворишади. Бу нима дегани?

- Лео яна узоқ йиллар тахтда қоладими?

- Ўйлашимча, ҳа. Мессининг характери тўғрисида гапимни бир матндан келтириб олишган (2016 йил июнда Мадриддаги “АС” газетаси Марадонанинг Мессида етакчи бўлиш учун характер етишмаслиги ҳақида айтган гапини келтирган). Ўша куни Пелега илгари ҳар бир жамоада юлдуз характерига эга 5-6 нафар футболчи бўлганини айтгандим. Масалан, деярли дарвозабонсиз ўйнаган БразилиядаПеле, Тостао, Ривелино, Карлос Альберто, Клодоалдо, Жаирзиньо бор эди. Мессига кўп марта у тўғрисида қандай ўйлашимни айтганман. Шу сабабли ўша куни ёзилган нарсалар мени унчалик безовта қилмаган.

- Месси чемпионат ва кубокни ютди, Роналду эса Чемпионлар лигаси ва Европа чемпионатини. “Олтин тўп” португалиялик футболчига насиб этиши лозим деб ҳисоблайсизми?

- Гап шундаки, мен учун “Олтин тўп” ҳал қилувчи мезон эмас. Масалан, мен дарвозабонларни умуман ёқтирмайман. 2014 йил Криштиану, Месси ва Нойер орасида аслида Германия посбони биринчи бўлиши лозим эди, чунки у жаҳон чемпионатида зафар қучганди. Таққослашга қайтсам, Мессини Криштианудан, ёки Роналдуни Леодан кучлироқ деб айта олмайман. Уларнинг иккиси менга ёқади. Улар доим чўққида ва ҳар иккисини жамоамда кўришни истаган бўлардим.

- Неймар бир поғона пастдами?

- У Лео ва Криштиануни доғда қолдириш учун ўсди. Ҳозир ғалабага интиладиган икки эмас, уч футболчи бор. Бразилия бу қарама-қаршиликка қўлини тушириб қараб турмаслигини билгандим. Ривалдо, Роналдиньо ва Какадан кейин Неймар пайдо бўлмоқда. У барчага завқ улашмоқда. Неймарни 200 марта тепишади, бироқ у ҳимоячилар томонга боришда давом этади.

- “Реал”да ким эътиборингизни ўзига жалб қилади?

- Модрич, у – юлдуз. Бўйининг пастлиги тўпни назорат қилишга идеал мос келади. Бундан ташқари, у тўп билан олдинга ўтади, пас беради, гол уради ва кучли характерга эга. Ёшлар орасида Моратанинг келажаги бордек, лекин у ҳали майдонда кўп нарсаларни исботлаши лозим. Ҳозирча у менга қизиқарли туюляпти.

- Ҳимоячилар тўғрисида гаплашсак. Сизнингча, Серхио Рамос юқори савиядаги футболчими?

- Мен учун у юлдуз эмас. Уни жуда ҳурмат қиламан, характери бор ўйинчи. Бунга ёввойи зарбаларини қўшинг. Бироқ ҳозирги авлод ҳимоячилари менинг давримдагиларга тенглаша олмайди. Барези, Верховод, Алесанко, Мигели. Улар алоҳида шахслар эди.

- Пике қандай даражада?

- Менимча, Рамосдан юқорироқ. Тўпни яхшироқ назорат қилади, ҳимоядан яхшироқ чиқишни эплайди. Серхиода тўп билан ишлашда муаммо бор. Бироқ Пике ҳам олдинги ҳимоячилар сингари эмас. Ҳар иккиси менга ёқади. Бироқ менда шундай қараш бор: бугун олдингидек яхши ҳужумчилар йўқлиги сабабли ҳимоячиларга эътибор берилмоқда. Месси, Роналду ва Неймар бошқаларни сезиларли даражада ортда қолдирмоқда.

- Сизга жамоа тўпни ҳимоядан тепиб юбориши ёқмайдими?

- Ҳа, аниқ. Ҳимоячилар тўпни кучли зарба билан тепиб юбориши ёқмайдиган мактабданман. Бир сафар Маскерано тўпни 50 метрга тепиб юборганини кўргач, унга 15 метр масофада шериги турганда бошқача қарорга келишини айтгандим. Бошқа сафар Перу – Аргентина учрашувида терма жамоамиз нималар устида ишлаши кераклигини кўрдим. Биз яхшироқ ўйнашимиз лозим. Бизда ажойиб ҳужумчилар мавжуд: Дибала, Игуаин ёки Агуэро, аммо Мессисиз улар ўзларининг яхши тарафларини кўрсата олишмайди.

- Испанияни Россиядаги мундиал фаворити сифатида кўрасизми?

- Испания доим ёрқин ўйини сабабли нимадир келтиради. Футболчилар ва лигаси ҳамиша қизиқ. Яна Кройфф футболга олиб кирган “тики-така”си билан ҳам.

- “Кубокни шундай ютганмиз” китобингизни “Мессидан кейин нима бўлади?” жумласи билан тугатгансиз. Бу саволга ўзингиз жавоб бера оласизми?

- Аргентина ўнлаб футболчиларни сотишга кўниккан, аммо ҳозир уларнинг ўн фоизини сотишда қийинчиликка дуч келяпти. Агентлар фаолияти туфайли. Ўсмирлар футболида муаммо бошланган. Мессидан сўнг нима бўлади? Бу мени безовта қилади.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика