Latest news

02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  91 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  26 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  2

"Дибала ниқоби"ни кашф этган вундеркинд Роналдиньо унга кимлиги, "Монако" ва Буффон ҳақида News

"Дибала ниқоби"ни кашф этган вундеркинд Роналдиньо унга кимлиги, "Монако" ва Буффон ҳақида

"Ювентус"нинг ҳозирги кундаги асосий юлдузи - Пауло Дибала Европа чемпионлар лигаси ярим финали олдидан УЕФА расмий сайтига бир қатор қизиқарли мавзуларда интервью берди.


"Монако" ҳақида
- Ярим финалнинг ҳар иккала учрашуви жуда қийин ўтишини тушуниб турибмиз. "Монако" Франция чемпионатида етакчилик қилмоқда, Жардим жамоаси жуда чиройли ва кучли футбол намойиш этмоқда. "Монако" юқори савиядаги футболчиларга эга кучли жамоа. Биз ҳақимизда ҳам шу нарсаларни айтиш мумкин. Демак мухлисларни ажойиб ярим финал кутмоқда. Томошабоп футбол бўлиши шубҳасиз.
"Монако" катта куч билан олдинга ўтади, ҳужумкор ўйнашни яхши кўрадиган ва буни зўр эплайдиган клуб. Шу боисдан ҳам жуда кўп голлар уришмоқда. Лекин шуни унутмаслик керакки, улар ҳужумга ўтишни яхши кўришади, демак бу рақиб майдончасида бўш ҳудудлар кўп бўлади.


Индивидуаль ўйини ҳақида
- Мен тўп келишидан олдин ўйлашга, тезкор қарор қабул қилишга уринаман. Тўп сенга келганидан кейин рақиб ўйлашга имкон қолдирмайди. Барчасини тўпни қабул қилишдан ўйлаб қўймоқ лозим. Замонавий футбол жуда тезлашиб кетган. Бир зумга ҳам тўхтаб қолиш ярамайди.
Ўйинларни таҳлил қиламан, рақиб ҳимоячиларини қандай ҳаракатланишларини ўрганиб, услубларини кўриб оламан ва кейин ўз имкониятларимдан тўлиқ, максимум фойдаланишга уринаман. Айниқса чап оёғимни кўпроқ ишга соламан, чунки мени асосий қуролим - чап оёқ.
Нима қилсам ҳам жамоамга наф келтириш, "Ювентус" манфаати учун ҳаракат қиламан.


"Дибала ниқоби" ҳақида
- Йил бошида голни янгича услубда нишонлаш ҳақида кўп ўйладим. Чунки янгича услубда голларимни нишонлашга қарор қилгандим. Анча ўйладим. Бир куни эса "Дибала ниқоби"ни ўйлаб топдим. Мен бунга аниқ бир маъно қўшаман, бу менга омад келтиради. Футбол тили билан айтганда, бу нишонлаш "фартовый" чиқди. Голларимни шундай нишонлашни бошлаганимдан буён ишларим анча юришиб кетди. "Дибала ниқоби"ни нишонлагунимча қўлимни бурундан пастга қўйишни ёқтираман. Қолганлар эса ўз дидларига қараб пастга ёки тепага қилишлари мумкин.


Кимни футболкасини қўлга киритишни орзу қилаётгани ҳақида
- Роналдиньо. Бу футболчини футболкасини қўлга киритишни орзу қиламан. Женнаро Гаттузо менга Роналдиньога қўнғироқ қилиб, мен учун футболка сўраб беришга ваъда берганди. Улар вақтида бирга тўп тепишган. Лекин ҳозирча жим. Футболкадан дарак йўқ.
Роналдиньони ёшлигимда менинг кумирим бўлган. Ронининг футболдаги образи менга жуда ёқарди. Мен унинг ўйинларидан завқ олиб, роҳатланардим. Айниқса Ронининг юзидаги табассуми билан ўйнаши манзур бўларди.
Европада футболчилар ва мураббийлар баъзида футболга жанубий америкаликлардек қарашмайди. Биз шунчаки футболдан, ўйиндан роҳатланамиз. Майдонда рақсга тушамиз, табассум билан ўйнаймиз, завқ оламиз. Мен доимо майдондаги ишимдан роҳатланишга, завқланишга ҳаракат қиламан. Мен ўзимни шундай жанговор руҳда тайёрлайман ва майдонда ишимдан роҳат олишга, мухлисларга эса завқ улашишга интиламан. Мени футболаги фалсафам шундан иборат.


Буффон ва бошқа фидойи жамодошлари учун ҳам ЕЧЛда ғолиб бўлишлари кераклиги ҳақида
- 2017 йил "Ювентус"ники бўлиши мумкин. Биз барча мусобақаларда жуда яхши иштирок этяпмиз. ЕЧЛда ғолибликни қўлга киритиш осон бўлмаслиги аниқ. Биздан ташқари яна учта жамоа бош совринга кўз тикмоқда. Лекин шунга қарамай биз бош совринга эга чиқиш учун барча кучимизни ишга соламиз.
Европа чемпионлар лигасида зафар қучсаккина кўзланган маррани забт этган бўламиз. Мен ва жамоадошларимиз айнан шу маррани кўзлашмоқда.
ЕЧЛдаги муваффақият "Ювентус"да кўп йиллардан буён ўйнаб келаётган Буффон, Кьеллини, Маркизио, Бонуччи, Барцальи каби футболчилар учун муносиб мукофот бўларди. Бу футболчилар "Юве" учун жуда кўп йиллар содиқ ва садоқат тимсоли бўлишди. Улар "Юве"га керагидан ортиқроқ нарса беришди. Шундай ажойиб футболчилар ҳали ҳам ЕЧЛ "қулоғи"дан ушлашмаган. Улар бу совринни қўлга киритишга тўлақонли муносиблар.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика