Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди
23 may 19:55
News


Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди
"Манчестер Юнайтед" вингери Амад Диалло Европа Лигаси финалидаги мағлубиятдан сўнг жамоа мухлисларига мурожаат қилди.
Ҳал қилувчи ўйинда "қизил иблислар" "Тоттенхэм"дан 0:1 ҳисобида енгилди.
"Тоттенхэм"ни табриклайман. "Манчестер Юнайтед" мухлисларидан узр сўрайман, лекин жамоамиз бор кучи билан ўйнаганини ҳеч ким инкор эта олмайди. Ваъда бераманки, бундай мавсумни бошқа такрорламаймиз. Қўллаб-қувватлаганлари учун мухлисларга миннатдорчилик билдираман, шу вақт давомида биз билан бўлганингиз учун раҳмат", – деди Диалло.
Англия чемпионатининг сўнгги тури олдидан "қизил иблислар" 39 очко билан жадвалда 16-ўринни эгаллаб турибди.
Link :
Source : Manchester Evening News
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments