Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  100 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Дэвис – "Реал"нинг 2024 йилги мақсади. Унинг "Бавария" билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган News

Дэвис – "Реал"нинг 2024 йилги мақсади. Унинг "Бавария" билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган

Мадриднинг "Реал" клуби 2024 йилда "Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис билан шартнома имзоламоқчи.

AS хабарига кўра, Мадрид клуби канадалик футболчини 2024 йилнинг ёзида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. "Реал" Дэвисни кейинги бир неча йилда ҳимоянинг чап қанотини кучайтириш учун энг яхши вариант деб ҳисоблайди.

"Реал" 22 ёшли ҳимоячи ҳақида ижобий маълумотлар олди – унинг тезлиги, кучи ва юқори даражадаги тажрибаси унинг фойдасига гапиради. "Реал"дагилар футболда тобора жисмоний ҳолат муҳим аҳамият касб этиб бораётганини тушунади, шу боис Дэвис клуб раҳбариятига манзур келган.

Қолаверса, "Реал" вакилларига Дэвиснинг Канада термаси таркибида ЖЧ-2022даги ўйини ёқди. Клубга футболчининг етакчилик фазилатлари ёқади.

Альфонсонинг "Бавария" билан битими 2025 йилнинг ёзида тугайди, шунинг учун "Реал" Тони Кроос ва Эден Азар билан бўлган йўлдан боришни истайди. Мадридликлар Дэвиснинг шартнома муддати бир йил қолишини кутиш ниятида ва бу ҳолатда унинг нархи пастроқ бўлишини кутмоқда.

Чап қанот ҳимоячиси жорий мавсум "Бавария" сафида бара мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Канада терма жамоаси ЖЧ-2022да 3 та ўйинда қатнашиб, 1 та тўп киритди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика