Latest news

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  94 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  26 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

Дэвид Бекхэм: «МЮ» аввалги важоҳатини тиклашга мажбур» News

Дэвид Бекхэм: «МЮ» аввалги важоҳатини тиклашга мажбур»

«Манчестер Юнайтед» клуби ва Англия терма жамоаси собиқ сардори Дэвид Бекхэм ҳам барча қатори янги мавсум стартини ўзгача иштиёқ билан кутди.

Чунончи, у «қизил иблислар»нинг ниҳоят, яна премьер-лига тахтига қайтишларидан умидвор. Футболчилик фаолияти давомида «МЮ» билан АПЛда нақ 6 марта чемпионлик нашидасини сурган Бекс Sky Sportsга берган эксклюзив интервьюсида айниқса,  топ-даражадаги номдор  мураббийлар ўртасидаги рақобатдан кўп нарса кутаётганини таъкидлади. Уни хусусан, Манчестер жамоалари бошқарувида иш бошлаган Жозе Моуриньо ва Хосеп Гвардиоланинг фаолияти қандай кечиши қизиқтиряпти.

- Аввало, ўтган мавсумга тўхталсак - у шахсан сиз учун нечоғли ғалати бўлди?


- Менимча, бунақаси олдинлари сира кузатилмаган. Мисол учун, ўзим премьер-лигада ўйнаган пайтлар барчани бирдек ҳайратга солувчи ғалаба ва мағлубиятлар қайд этиларди. Бироқ муайян ўйинларда, холос. Ҳарқалай, «сенсация»лар бутун мавсумга чўзилганини эслолмайман... Аввалги чемпионатда эса ҳаммаси охирига қадар ҳайратланарли тарзда давом этди. Ўз ўрнида, «Лестер»нинг ҳақли равишда чемпионлик мақомига эришганини алоҳида таъкидлашим жоиз. Ахир бу жамоа бутун мавсум бўйи энг кучли эканлигини тўла исботлади. Ўйлашимча, кўпчилик «Лестер»нинг муайян масофада чарчаб қолишини тахмин қилди, аммо амалда бундай бўлгани йўқ. Бошқача айтсак, ҳар бир ўйиндан сўнг «Тамом, шу охиргиси, буёғига «тулкилар» чидай олмайдилар» қабилидаги сўзларни эшитдик. Бироқ «Лестер» финишгача чидади ва бу таҳсинга лойиқ. Шахсий фикримча, бош мураббий Клаудио Раньери ва футболчиларга тўлиқ ишонч билдирилгани жамоада бирдамликни кучайтирди. Натижада «Лестер» мисолида жамоавий руҳ ёрдамида қандай юксакликка чиқиш мумкинлигини яна бир бора кўрдик. Йўқ, чемпионликни фақат бирдамликка боғламоқчи эмасман. «Тулкилар» ютуғида иқтидор ва маҳоратнинг ҳам ўрни катта, албатта. Факт шуки, «Лестер» таркибидаги савияли футболчилар туфайли яхши ўйнади ва якунда мўъжизавий натижа қайд этди. Аммо шу савия ва маҳоратнинг айнан бирдамлик билан қоришиб кетгани якуний зафарни таъминлагани ҳам рост. Албатта, «Лестер»нинг олтин медаль ютгани кўпчилик учун соф «сюр-приз» бўлди, айниқса, жамоа бир мавсум олдин қаерда турганини инобатга олсак (финишга 8та тур қолганида, охирги ўринда эди), шундай. Нима бўлган тақдирда ҳам, «тулкилар»нинг чемпионлик тахтига адолатсиз тарзда чиқишганини айтишга асос йўқ - барчасига ўз меҳнатлари билан эришдилар.

- Янги мавсумда ҳам шунга ўхшаш «сюрприз»ларни кўришимиз мумкинми?


- Бунақаси яна такрорланишига катта шубҳам бор. Ҳа, аксарият мухлислар кутилмаган натижаларга илҳақлар, бироқ мен худди «Манчестер Юнайтед» фанатлари каби «сюрприз»ларга мойил эмасман. Бетараф ишқибозларни тушуниш мумкин: улар фаворитларнинг ҳар қадамда енгилишларини кутишади. Лекин такрор айтаманки, янги мавсумда ақлни шошириб қўядиган натижалар кўп қайд этилмаса керак. Мана, АПЛ клубларида кўплаб тан олинган мураббийлар иш бошлашди ва ўйлайманки, уларнинг майдон четидаги хатти-ҳаракатларини кузатиб бориш ҳам алоҳида қизиқиш уйғотади. Тахминимча, янги мавсум якунида катта клублардан бири ғалабани тантана қилади. Тўғри, вақтдан илгаралаб кетиш ярамайди. Яхшиси, барчасини ўз вақтида кузатиб борган маъқул.

- Хўш, номдор янги мураббийлардан айнан қандай янгиликлар кутяпсиз?


- Менга энг маъқул келган томони шуки, янги мураббийларнинг барчалари кучли характерлари билан ажралиб туришади. Биласиз, инглиз футболи мухлислари узоқ йиллар давомида сэр Алекс Фергюсон ва Арсен Венгер ўртасидаги қиёси йўқ рақобатга гувоҳ бўлишди. Баъзан бу курашга Кевин Киган ҳам қўшилиб турарди. Энди эса ҳамма Хосеп Гвардиола, Юрген Клопп ва Антонио Конте ҳақида гапиряпти. Айтганча, шахсан менга Конте ёқади. Итальян мутахассиси айниқса, майдон четида ўзини яхши тутади, шунинг баробарида бор эҳтиросини намойиш этишдан уялмайди. Янги менежерлар ҳақида гап кетганда, улар орасида ўз ўрнига эга бўлган Жозе Моуриньога алоҳида тўхталмасликнинг иложи йўқ. Мана, у дунёдаги энг йирик клуб - «МЮ»ни бошқаришдек улкан масъулиятни ўз зиммасига олди. Ҳозирдан шундай тасаввур йўқ эмаски, янги чемпионат давомида гоҳида майдондаги воқеаларни унутиб, унинг четида бўладиган рақобатни кузатишимизга тўғри келади. Хуллас, бизни олдинда ўта қизиқарли мавсум кутяпти.

- Ҳа, мураббийлар туфайли чемпионатнинг қандай тус олишини тахмин қилиш ҳам қийин.


- Худди шундай. Энг номдор ва устакор менежерлар тўпланган биринчиликда қандайдир тахминга ўрин қолмайди. Зеро, уларнинг ҳар бири ўз жамоасини кескин ўзгартириб юборишга қодир. Мисол учун, Юрген Клопп «Ливерпул»ни сезиларли даражада  ўзгартиришга улгурди. Очиғи, у клубга келганидан сўнг «МЮ» фанати сифатида озгина хавотирга ҳам тушгандим. Мана, «Ливерпуль» катта клуб мақомини қайта тиклай бошлади. Лекин унутмаслик керак, Жозе Моу- риньо «Юнайтед»га, Антонио Конте «Челси»га ва Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»га келди. Дарвоқе, ўз ўрнида айтишим керак, кўп йиллардан буён Пепнинг мураббийлик ишига бефарқ эмасман ва ишончим комил, у «Сити»га етарли наф келтиради. Хуллас, гарчи тахмин қилиш ўринсиз бўлсада, айнан шу мураббийлардан бири ўз жамоаси билан чемпионлик нашидасини суришини айтишим мумкин.

- Сизнингча, Моуриньонинг «Манчестер Юнайтед»да муваффақият қозониш имконияти қандай?


- Унинг самарали иш юритишига заррача шубҳам йўқ. Жозенинг «Челси»дан кетиб, «МЮ»га келгани шахсан мен учун ажойиб воқе-ликдир. Аслида аввалги бош мураббий Луи ван Галга ҳам ҳурматим чексиз, аммо унинг иши кутилган самарани бермади. Ўйлайманки,  «Юнайтед» учун энди ҳаммаси янгитдан бошланади. Раҳбарият охирги 3 ёки 4 йилда бош мураббийни тез-тез алмаштирди. Ваҳоланки, бундай ҳолат «МЮ» руҳиятига мос келмайди. Ахир бу ерда клубни узоқ йиллар давомида барқарор бошқарадиган  менежерни кўришга одатланишган. Худди Алекс Фергюсон каби... Афсуски, охирги вақтларда маълум сабабларга кўра, менежерни тез-тез янгилашга тўғри келди. Ҳозир Жозе катта иш бўсағасида турибди. Муҳими, у нимани хоҳлашию, совринларни қандай ютишни яхши билади. Мураббийдан талаб қилинадигани ҳам шу. «Манчестер Юнайтед» аввало, аввалги важоҳатини тиклаши шарт. Бир эсланг, олдинлари «Олд Траффорд»га ташриф буюрган рақиблар нечоғли даҳшатга тушардилар... Улар бу стадионга қадам босар эканлар, барибир, мағлубиятга учрашларини ҳис қилардилар, гўё. Айнан шундай ҳолатни тезроқ тиклаш муҳим.

- Тахмин қилиш мушкул бўлсада, сўрашга мажбурмиз: сизнингча, премьер-лига ғолиблиги қайси жамоага насиб этади?


- Табиийки, «Манчестер Юнай-тед»ни тилга оламан. Зеро, ҳар доим шу жамоа тарафидаман.

- «МЮ»нинг ғолиб чиқишини юрак амри бўйича айтяпсизми ёки миядаги ақлга таяниб...?


- Ҳар иккисига асосан.

- Кўринишидан, барча-барча охирги йиллардаги энг шиддатли чемпионлик пойгасини кутяпти...


- Шубҳасиз. Ахир чемпионатга келган ҳар бир янги мураббий ақл билан иш кўришга ўрганган ва улар ғалабага қайси йўл орқали бориш мумкинлигини яхши билишади. Менежерларнинг орттирган умумий тажрибаларини назарда тутсак, бундай гуруҳ ҳали ҳеч қаерда йиғилмаганини кўрамиз. Бу ҳам АПЛнинг энг кучли лига эканлигидан далолат.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика