Latest news

19:15Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:15Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  6 19:00"Қизилқум" – ОКМК. Таркиблар эълон қилинди  0 17:54"Келиб олиб кетинглар!" Ниакате чемпионлик Марокашга олиб берилганидан даҳшатда  0 17:44Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди  2 17:31"Реал"да катта хавотир: Куртуа "Атлетико"га қарши супердербини ўтказиб юборадими?  3 17:20Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   1 17:03Энрике "Челси"ни тор-мор этгач лол қолдирди: "Бизнинг иккита голимиз ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди!"  1 16:55Ўзбекистон Жаҳон чемпионати арафасида Европанинг топ терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин  14 16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   2 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  11 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  5 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  2

Дербилар давом этади ёхуд бугун Мадриднинг икки суперклуби тўқнашади (Превью) News

Дербилар давом этади ёхуд бугун Мадриднинг икки суперклуби тўқнашади (Превью)

Бугун ЛаЛиганинг 31-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Атлетико"ни қабул қилади.

"Реал" (Мадрид) - "Атлетико" (Мадрид)
8 апрель 2018 йил. Мадрид, "Сантьяго Бернабеу"
Дисквалифия
: йўқ
Жароҳатланганлар: Начо - Шиме Врсалько, Хосе Мария Хименес, Филипе Луис.

Мадрид дербиси - ЛаЛига 31-турининг марказий учрашувидир. Пойтахтнинг икки жамоаси ҳам "Барселона"ни қувиб ета олишмайди. Жамоалар иккинчи ўрин учун кураш олиб боришмоқда. Учрашувгача "матрасчилар" "бланкос"ни 4 очкога ортда қолдирмоқда. Уларнинг ортидан "Валенсия" изма-из таъқиб қилиб келмоқда. Жамоаларнинг йиғган очколарига аҳамият берган бўлсак, улар 2-ўрин учун мавсум якунига қадар курашишлари аниқ.

Жамоалар принципиал рақиб ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас. "Реал" бу рақибини икки бора ЕЧЛ финалида мағлуб этган. Ўтган мавсумда эса ушбу мусобақанинг ярим финалида икки ўйин ҳисобига кўра таслим этди. Илк баҳсда Криштиану Роналду хет-трик қайд этди. Иккинчи учрашувда эса "Атлетико" 2:1 ҳисобидаги фойдасиз ғалабага эришди. Томонларнинг миллий чемпионатдаги илк учрашуви зерикарли ўтди ва голлар урилмади.

"Реал" дербига жанговор кайфиятда бормоқда. Зинедин Зидан жамоаси кетма кет 6 учрашувда ғалаба қозонди. Уларнинг учтасида йирик ҳисоб қайд этилди. "Бланкос" чемпионатда "Хетафе" (3:1), "Эйбар" (2:1), "Жирона" (6:3) ва "Лас-Пальмас"ни (3:0), ЕЧЛда эса сафарда Франциянинг ПСЖ (2:1) ҳамда Италиянинг "Ювентус" (3:0) жамоалари доғда қолдирилди.

Ўз навбатида "Атлетико" ҳам яхши ўйнамоқда. Бироқ улар ЛаЛига доирасида ўтган сўнгги 2 сафар баҳсларида мағлуб бўлди. Олдинига "Барселона"га 0:1, кейинчалик "Вильярреал"га 1:2 ҳисобида имконият бой берилди. Симеоне жамоаси ЛаЛиганинг 30-турида Гамейронинг пенальтиси эвазига ғалабага эришди.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар барча турнирларда ўзаро 172 бора тўқнаш келишган. Шуларнинг 91тасида "Реал", 42тасида "Атлетико"нинг қўли баланд келган. 39 учрашувда ғолиб аниқланмаган. "Реал" 300 гол уриб, 223та тўп ўтказиб юборган. Икки жамоанинг ҳам энг йирик ғалабаси 5:0га тенг.

БИРИНЧИ ДАВРАДАГИ ЎЙИН

Мадрид. Стадион "Ванда Метрополитано". 66 591 томошабин

"Атлетико" - "Реал" 0:0 

"Атлетико": Облак, Хуанфран, Савич, Годин, Лукас, Габи, Томас (Феррейра-Карраско, 54), Сауль, Коке, Корреа (Гамейро, 77), Гризманн (Торрес, 76) 

"Реал": Касилья, Карвахаль, Рамос (Начо, 46), Варан, Марсело, Каземиро, Модрич, Кроос, Иско, Роналду, Бензема (Асенсио, 76) 

Огоҳлантиришлар: Савич, 34, Сауль, 63, Коке, 70, Хуанфран, 77, Лукас, 82, Годин, 89 - Карвахаль, 20, Начо, 82

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика