Latest news

18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  3 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  1 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  16 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  7 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  13 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  3 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  22 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  7

Денис Короститченко Сервер Жепаровнинг "Локомотив"ни тарк этишига муносабат билдирди News

Денис Короститченко Сервер Жепаровнинг "Локомотив"ни тарк этишига муносабат билдирди

"Локомотив" собиқ бош мураббийи Денис Короститченко Championat.Asia нашрига Сервер Жепаровнинг Тошкент клубидан четлатилгани ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу вазиятда ҳаммаси жуда қийин кечади. Кимнидир айблашга ҳаққим йўқ. Келишилган ўйинлар борасида гап-сўзлар тарқалганидан кейин жамоамиз қийин аҳволга тушиб қолди. Бошқа муаммолар ҳам бор эди. Буларнинг барчаси ўйинчиларнинг кайфиятига таъсир қилади. Ўзбекистон Кубогидан чиқиб кетиш эса жамоага руҳий зарба бўлди. Ҳозирги пайтда атмосфера яхши эмас.

Мен йигитлардан жуда хавотирдаман. Эндиликда ишлар жуда ёмон. Буни айтиш мен учун қийин, аммо “Локомотив”га Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолиш осон бўлмайди. Мавсум бошида қайси ўринлар учун курашишни режалаштирганимиз ҳақида айтганларимни ҳисобга олсак, вазият жуда тез ўзгарди", – деди Коростиченко.

"Локомотив" Жепаровни истеъфога чиқарди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика