Latest news

20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  1 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  2 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  14 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  4 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  8 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  5 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал" (матнли трансляция)  2 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  6 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  6

Денис Коростиченко: "Қизилқум"га бугун жуда қийин бўлди" News

Денис Коростиченко: "Қизилқум"га бугун жуда қийин бўлди"

Ўзбекистон Кубоги 2-тури доирасида "Қизилқум" майдонидаги ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Илк навбатда барчани ғалаба билан табриклайман. Ғалаба адолатли бўлди. Биринчи бўлимда ўйин бобида ёмон кўринмадик, иккинчи бўлимда эса бироз сустлашдик. Муҳими ишни ғалаба билан якунладик. Рақибларимизга эса бугун ўйнаш қийин бўлди. Чунки улар деярли тўлиқ ўйин камчилик бўлишди. Шу сабабли уларга бугун оғир бўлди деб ўйлайман. "Қизилқум"га навбатдаги ўйинларда омад тилайман.

- Бугун ҳар икки жамоада қизил карточкали ҳолат бўлди. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Ўйиндаги биринчи қизил карточкани кўрмай қолдим. У ерда нима бўлганини билмайман. Қўпол ўйнаган дейишди. Бизнинг четлатиш эса икки марта ҳужумни бузиш сабабли бўлди. Эпизодларни кўриб чиқамиз. 

- Жамоа 6 очкони қўлга киритди ва плей-оффга чиқишни уддалади. Гуруҳдаги сўнгги ўйинга тайёргарлик қандай бўлади? Режалар ўзгарадими?

- Илк навбатда биз 4 кундан кейин бўладиган "Машъал"га қарши баҳс ҳақида ўйлаймиз. Кейин эса Самарқанд сафари бизни кутиб турибди, "Юниред"га қарши ўйнаймиз. Шу сабабли ҳозир эътиборимиз чемпионат ўйинларига қаратилади. Шундан кейин "Динамо"га қарши баҳс бўлади. Ана ўшанда бу учрашув ҳақида ўйлаймиз.

- Бугун "Локомотив" мураббийи Мирко Йеличич ўз туғилган кунини нишонлади. Ушбу мураббий ҳақида нима дея оласиз?

- Барча унинг юқори даражадаги мутахассис эканлигини яхши билади. У уч марта "Локомотив"ни чемпион қилган. Ўшанда "Локомотив" тактик томонлама барчани ютганди. Шу сабабли ўша ғалабаларда Мирконинг хизмати катта бўлган дея оламан. Ва шунингдек, ушбу мавсумдаги ўйинларда ҳам у катта масъулиятни бўйнига олмоқда. У бундай табрикловга лойиқ.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика