Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  2 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  5 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Денис Коростиченко: "Про лига осон ўтгани йўқ" News

Денис Коростиченко: "Про лига осон ўтгани йўқ"

Про лиганинг 22-тури доирасида "Навбаҳор-Фарм" майдонидаги ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко фикрларини билдириб ўтди.

- Илк навбатда мухлисларни бугунги ғалаба билан табриклайман. Гап йўқ, улар бугун яхши ўйнашди. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Бизда ҳам, рақибларда ҳам яхши вазиятлар бўлди. Омадимиз келиб, учта гол урдик. Иккинчи бўлимда эса икки томон ҳам яхши ўйнади. Рақиблар яна гол уришлари мумкин бўлганди. Шундай ўйин намойиш қилганлари учун йигитларга раҳмат айтаман. Умуман олганда, ғалабага лойиқ эдик. 

- Про-лига мусобақалари қандай ўтди? Лига ҳақида таассуротларингиз.

- Олдин ҳам айтдим, осон бўлмади. Ҳар хил жамоаларга қарши ўйнадик. Баъзи жамоалар яхши ҳимояланса, айримлари ҳисобни ушлаб тура олар экан. Баъзи жамоалар эса футбол ўйнашни исташди ва шунга яраша ҳаракат қилишди. Албатта, бундай жамоаларга қарши ўйнаш қизиқарли бўлади. Чунки ўйинлар ҳам очиқ курашлар остида ўтади, вазиятлар кўпроқ яратилади. Кимлардир ҳимоявий ўйинни маъқул кўрди. Шу сабабли барчаси осон ўтди деб бўлмайди. Оғир ўйинлар ҳам бўлди. Асосийси - вазифа бажарилди.

- Жамоа Суперлигага қайтди. Клуб жамоа олдига қандай мақсадларни қўйган? Режалар қандай?

- Бугун сўнгги ўйинни ўтказдик. Раҳбариятдагилар ушбу ўйиндан кейин мажлис бўлади, унда ҳамма нарса маълум қилинади, деб айтишди. 

- Ушбу мавсум Про-лигада 11та жамоа бўлди. Бу футболчиларнинг ўйин амалиётига камлик қилмайдими?

- Тўғри. Ноябрь бошланмасидан мавсум якунланди. Энди икки ой давомида режалар тузамиз. Албатта, ўйинлар жуда кам ва бу кўпроқ бўлиши керак эди деб ўйлайман. Балки учта даврали қилиш керакдир ёки ўтган йили 1дан 6-ўринни олганлар яна ўзаро ўйинлар ўтказишлари керак бўлганди. Ўшанда жамоалар 30тадан ўйинлар ўтказишди. Балки кейинги йилга ўйинлар қўшилар.

- Ушбу мавсумдаги энг қийин ўтган 2 ўйин.

- "Арал" майдонидаги ўйин қийин ўтди. Иккинчи даврада "Динамо" сафаридаги баҳс.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика