Latest news

20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  10 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  6 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 19:17АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед": Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  20 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1

Денис Коростиченко: "Ғиждувон" шундай ўйин кўрсатишини билгандик" News

Денис Коростиченко: "Ғиждувон" шундай ўйин кўрсатишини билгандик"

"Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко Про-лиганинг 18-тури доирасида "Ғиждувон" майдонидаги ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.

- "Ғиждувон" шундай ўйин кўрсатишини кутгандик. Биринчи бўлимда ишлар унчалик ўхшамади, иккинчисида ҳам. Бугун ғалаба қозониб, уч очко қўлга киритганимиз энг муҳими бўлди. 

- Гол ҳақида фикрингиз. Чиройли гол урилди.

- Стандартдан кейин уриладиган голни анча вақт кутдик. Бугун яхши кун бўлди, чунки стандартдан гол ура олдик. Узоқ вақт стандартлардан гол уриш бўйича ишладик. Шу боисдан бугунги кунни қувончли кун десак бўлади.

- Ўйиннинг оғир ўтишини кутганмидингиз?

- Осон бўлмаслигини кутгандик. Ўйин сўнгида ҳимояда ўйнашга, тўпни тепиб юборишга ҳам тайёр бўлиб тургандик. Айтганимдек, барча режалар амалга ошмади.  Ўйинни кўриб чиқамиз, тахлил қиламиз ва йигитлар билан бу борада гаплашиб оламиз.

- Кейинги тур ўз майдонимизда "Шўртан"га қарши ўтказилади. Бу ўйинга жамоа қай тариқа тайёрланади?

- Сўнгги ўйинлар анча қийин ўтади. Жамоани режа бўйича тайёрлаймиз. Ўз майдонимизда ютишга мажбурмиз. 

- Биринчи бўлимда голга тортадиган яхши вазиятлар бўлди, бироқ гол урилмади. Футболчиларда ёки ўзига бўлган ишонч кўпайиб кетдими ёки бошқа сабаб бўлдими?

- Бундай пайтда футболчида гол уриш ёки урмасликдан бошқа фикр бўлмайди. Қаердадир дарвозабон яхши ўйнади ва жамоасини голдан сақлаб қолди. Қаердадир ўзимиз яхши вазиятда рақиб дарвозасига ноаниқ зарба йўлладик. Сабаб сифатида техник "браклар"ни ёки рақиб посбонининг маҳоратини келтириб ўтсам бўлади. Нафақат ушбу вазиятлар, балки, бошқаларини ҳам кўриб чиқишимиз керак. Асосийси - осон бўлмаган сафар ўйинида уч очко олдик. Энди навбатдаги ўйинга тайёрланамиз.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика