Де Брюйненинг оиласи Саудия Арабистонига кўчиб ўтишни истамаяпти News

Де Брюйненинг оиласи Саудия Арабистонига кўчиб ўтишни истамаяпти

Саудия Арабистони клублари "Манчестер Сити"нинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйнени сотиб олишни истаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Бу ҳақида кўплаб хабарлар тарқалди ва ёзда араблар Кевин трансферига чинакамига жиддий равишда киришишни ният қилган. 

Бироқ футболчининг ўзи ва унинг оиласи Саудия Арабистонига кўчиб ўтишни истамаяпти. Де Брюйне "шаҳарликлар" билан шартномаси муддатини узайтиришни режа қилган ва кейинчалик айнан "Манчестер Сити"да фаолиятини якунлаш ниятида.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика