Latest news

16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  8 16:28"Сўғдиёна" — "Локомотив". Таркиблар маълум  2 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  4 15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  1 14:43"Сивасспор" — "Қосимпошо". Турғунбоев асосий таркибда  2 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  4 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  1 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  22 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  18 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   3 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15

Даврон Ҳошимов: “Бу йил жамоа сифатида ўсиб боряпмиз” News

Даврон Ҳошимов: “Бу йил жамоа сифатида ўсиб боряпмиз”

Ўнг қанот ҳимоячиси Даврон Ҳошимов бу йил янада ишончли ҳаракатлари билан ажралиб турибди.
У клуб расмий сайтимиз учун мавсум тўғрисидаги саволларга жавоб берди.

- Даврон, жорий мавсумни жуда муваффақиятли бошланди деб айтса бўладими?

- Ҳа, шундай. Бизда энди масъулият ортди. Аввалги мавсумда ишқибозларни ижобий натижалар билан хурсанд қилмадик. Шу сабабли бу йил икки ҳисса куч билан уларнинг ишончини оқлашга интиляпмиз. Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этмаяпмиз. Мухлисларимизга халқаро учрашувларни қайтаришни хоҳлаймиз. Бутун жамоа фақат ғалабага эришиш истагида. Буни “Хоразм”га қарши ўтган кубокдаги беллашувда ҳам кўриб олиш мумкин бўлди. Биринчи лига жамоаси билан ўйнашимизга қарамай, тайёргарлик юқори даражада эди. Асосий таркиб майдонга туширилди ва ҳаммамиз муваффақиятга эришиш учун бор кучимизни сарфладик. Чиройли ўйин намойиш қилиб, мухлисларни яна стадионга қайтаришни истаймиз.

- Олдинги мавсум билан солиштирганда жамоада қандай ўзгаришлар кузатилди?

- Биз катта тажриба тўплаб улгурдик. Шунингдек, таркибимизда ёш футболчиларнинг катта футболга кўникиш даври якунланди. Эътибор берсангиз, клуб академияси тарбияланувчилари сони “Пахтакор”да кўплаб топилади. Таркибимизнинг аксарият қисми шундай ўйинчилардан иборат. Бу ҳам бизга ёрдам бермоқда. Исматуллаев, Сергеев, Козак, Искандеров ва яна бошқа футболчилар академияда тарбияланган. Ёшликдан ўхшаш ўйин услубига кўникканмиз. Бир-биримизни руҳий жиҳатдан қўллаб-қувватлаймиз. Бунинг ўйин ва натижага таъсири бўлади. Ҳозир биз ўзимиз учун керакли бўлган тажрибага эга бўлиб улгурдик.

- Ҳозиргача “Пахтакор” тўқнаш келган рақиблардан қайси жамоанинг ўйини сизга маъқул келди?
- “Олмалиқ”нинг. Ўша куни меҳмонлар ҳам очиқ футбол кўрсатишга интилишди. Натижада ишқибозлар чиройли ва ҳужумкор ўйин гувоҳига айланишди. Шундай учрашувлар кўпроқ бўлса, мухлислар стадионга кўпроқ келишади. Биз олмалиқликларни жуда яхши ўргангандик. Ўйинимиз ҳам яхши чиқди, хавфли вазиятларни юзага келтирдик. Барча жамоалар ҳужумкор футболга эътибор қаратишса, бу мухлислар учун ҳам қизиқарли бўларди.

- “Пахтакор” ҳозир имкониятларининг неча фоиз даражасида ўйин кўрсатмоқда?
- Мавсумни эндигина бошладик. Шунинг учун тахминан максимал имкониятларимизнинг 70-80 фоизини ишга соляпмиз. Ўйиндан-ўйинга ҳар бир футболчи ва жамоанинг кўрсаткичларини ортиб боради. Ўйинимизни янада кучайтирамиз. Баъзи стадионлардаги майдонлар яхши ҳолатга келса, янаям ҳужумкор футбол намойиш қила оламиз. Ҳали етакчилар билан учрашувларимиз олдинда. Улар билан баҳслар арафасида энг яхши ҳолатга чиқиб боришга уринамиз. Бу йил ишқибозларимизга хурсандчилик тақдим эьтишни истаймиз. Бу йўлда бутун жамоа бор кучини сарфлайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика