Latest news

11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  0 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  0 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  8 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  1 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  4 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  2 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  19 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  7 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   6 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63

Даврон Файзиев: "Сен гол урмасанг сенга уришади" News

Даврон Файзиев: "Сен гол урмасанг сенга уришади"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Қизилқум" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз устози Даврон Файзиев иштирок этди.

-  Бугун ўз хатоларимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Кубок ўйини битта баҳсдан иборат бўлганлиги учун бу учрашувга пухта тайёргарлик кўргандик. Сен гол урмасанг, сенга уришади, деган ёзилмаган қонун бекорга айтилмайди. Мезбонлар яратилган 3 та имкониятнинг 2 тасидан фойдаланди. Биринчи бўлимнинг ўзида ўйин тақдирини ҳал қилиш имкониятига эга эдик. “Қизилқум” жамоасини кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Уларга омад тилайман. Шу ўринда Қўқондан келиб жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

-  Даврон Орипович, ўзингиз айтганингиздек, кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Бунгача ҳар ўйинда гол уриб келаётган Шохназар Норбеков асосий таркибдан ўрин олмади. Бунинг сабаби нимада?

-  “Навбаҳор” билан учрашувда иккита ҳужумчимиз жароҳат олиб сафдан чиқишди. Ҳозир битта ҳужумчи қолди. Норбековни бошидан майдонга туширмаганимиз бу ўзига хос тактик юриш эди. Рўзиев ҳам, Сидиқов ҳам ҳужумда ўйнай олади. Агар ҳужум йўқ бўлганида биз вазиятларга эга бўлмасдик. Фақат учрашув битта ўйиндан иборатлиги учун бироз тактик юриш қилгандик. Кейинги ўйинга Норбековни сақлаш ва керакли пайтдагина бугун ўйинга туширишни режалагандик. Балки бугунги баҳсда натижа биз учун қониқарли бўлиб турганида режамиз бўйича Норбеков умуман майдонга тушмаслиги ҳам мумкин эди. Бу футбол. Унда хатолар бўлади. Хатолар устида ишлаяпмизу, барибир яна ўша хатолар такрорланяпти. Демак, яна ишлашга ва хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.

-  Жавоҳир Сидиқовни ўйинига қандай баҳо берасиз?

-  Мағлубиятга учрагандан кейин нима дейиш мумкин? Эртадан “Металлург” билан учрашувга тайёргарлик бошланади. Ҳозир эҳтиросли ўйиндан сўнг бир нима дейиш қийин. Видеотакрорни кўргандан кейин баҳо берса бўлади. Агар вазиятларни санаб беринг десангиз, санаб беришим мумкин. Ўз навбатида, Қўқондан Навоийга ташриф буюриб, бизларни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ўз ташаккуримни билдираман. Айнан улар сабабли биз охиригача ўйнаяпмиз ва бизда қўшимча куч пайдо бўлмоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика