Latest news

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  2 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  14 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Даврон Файзиев: "Ашурматов дисквалификация қилинганини ўйиндан аввал билдик. Бундай огоҳлантиришларни эртароқ айтиш керак" News

Даврон Файзиев: "Ашурматов дисквалификация қилинганини ўйиндан аввал билдик. Бундай огоҳлантиришларни эртароқ айтиш керак"

"Қўқон-1912" мураббийи Даврон Файзиев "Олимпик"га қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

"Бугунги ўйин қўқонлик мухлисларимиз учун совға бўлди. Учрашув қизиқарли руҳда ўтиши олдиндан маълум эди, чунки Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" шаклланиб улгурган жамоа ҳисобланади. Биз бу жамоанинг "Сурхон"га қарши ўйинини таҳлил қилгандик. Бу жамоани ёш деб айтиб бўлмайди, уларда катта ёшли футболчилардан тажриба жиҳатдан бироз фарқ сезилиши мумкин, бироқ бошқа жабҳаларда улардан қолишгани йўқ. Бугунги ўйинда ҳам клуб тенгма-тенг кураш олиб борди. Шу боис, "Олимпик"га омад тилайман.

Биз режа асосида ўйинга пухта тайёргарлик кўрдик. "Нефтчи"га қарши ўйинда содир этган хатоларимиз устида ишладик. Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг икки ўйинга дисквалификация қилинганини учрашувдан аввал эшитдик, сабаби менга номаълум. Ушбу ғалабани Бахтиёр Аъзамовичга ҳам бағишлаймиз. 

Ҳужумчилар тўғрисида

Таркибимиздан келиб чиққан ҳолда, қишки ўқув йиғинларда ҳам битта ҳужумчи билан ўйнашни режалаштиргандик. Сўнгги икки баҳсда ҳам бир ҳужумчини майдонга туширдик, керакли вазиятда иккинчи ҳужумчини ўйинга қўшяпмиз. Балки келгуси ўйинларда икки ҳужумчи билан ҳаракат қилармиз, бу жарайн бош мураббий кўрсатмасига биноан амалга оширилади. Бизнинг вазифамиз унинг кўрсатмаларини бажара олиш. 

Дисквалификация ҳақида

Бахтиёр Аъзамович ўйиндан аввал жуда асабийлашди. Майдонга етиб келгач, бу хабарни эшитдик, мураббий эса бундан ғазабланди. Шундай жазо қўллар экан, вақтлироқ огоҳлантирилганда, мақсадга мувофиқ бўларди. Нима сабаб экани бизга қоронғи. Бу масалага эртага аниқлик киритилади.

Ҳамидулла Абдуҳамидов ҳақида

Ҳамидулла Абдуҳамидов биринчи даврада бизга ёрдам бера олмайди, у иккинчи даврада сафимизга қўшилади. Биз унга катта умид боғлаганмиз. Жароҳатлар футболнинг бир бўлаги ҳисобланади. Ҳамидулла ҳамиша биз билан бирга. Худо хоҳласа, унинг сафга қўшилиши билан жамоамиз янада кучаяди. 

Захирадан майдонга тушган Анвар Хожимирзаевнинг яна захирага олингани ҳақида

Анвар Хожимирзаевни тактик ўзгариш қилиш натижасида яна захирага олдик. Унда ҳеч қандай жароҳат йўқ. Биз бир оиламиз, ҳамма бир-бирини тўғри тушунади.

Мухлисларга тилаклар

Мухлисларимиз ҳар доим бизни қўллаб-қувватлашмоқда. Улар соғ-саломат бўлишсин. Улар бизнинг бир бўлагимиз. Ўтган ўйиндаги мағлубиятда улар олдида хижолатмиз. Футбол мухлислар учун ўйналади. Ғалабамизда уларнинг ҳиссаси беқиёс. 





Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика