Latest news

13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  0 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  0 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  2 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  0 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  1 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  14 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  16 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   2 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Даврон Файзиевнинг истеъфоси бекор қилинди. Аслида нима рўй берганди? News

Даврон Файзиевнинг истеъфоси бекор қилинди. Аслида нима рўй берганди?

Футболимизга оид ёки клубларимизда юз берадиган янгилик доимо мухлисларни қизиқтиради. Ўтган ҳафтада “Сўғдиёна” жамоасидаги ҳолат ҳеч кимни беэътибор қолдирмаган бўлса керак.
Қониқарсиз натижа қайд этилгач бош мураббий Даврон Файзиев расман истеъфога чиқарилганди. У билан бирга раҳбарият ва мураббийлар штаби ҳам тарк этишганди. Табиийки, бундай хабар ўқувчилар қулоғига тез етиб боради. Файзиевнинг истеъфосига эса аксарият мухлислар қарши бўлишди ва унинг “Сўғдиёна”даги фаолиятини давом эттиришини истаб қўллаб-қувватладилар. Натижада воқеалар ривожи шундай тус олдики, раҳбарият уни яна ўз жойида қолдиришга қарор қабул қилиб, аризасини бекор қилди. Вазият шунчалик тез юз бердики, аввалига унинг клубдан кетганининг сабабларини билиш учун ўзи билан суҳбатлашгандик ва уни мақола сифатида тайёрлаётгандик. Бироқ орадан кўп вақт ўтмасдан мураббийни ўз вазифасида қолдиришгани маълум бўлди. Шундан сўнг у билан янги суҳбат уюштирдик. 

- Ўтган ҳафтада энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бири сиз билан “Сўғдиёна” атрофида юз берган воқеалар бўлди. Аввалига ишдан бўшатиб, кейин яна ишга қайтаришди. Мураббий сифатида бу жараёнга бўлган муносабатингизни билмоқчиман.  
- Спорт соҳасида ишлайдиган мураббийлар борки, улар албатта ишдан бўшатилади ва ишга қабул қилинади. Бу фаолиятининг бир қисмидир. Рости, менга берган саволингиз қийинроқ. Шунинг эвазига нима дейишни ҳам билмай турибман. Клубда ишлаган йилларимни таҳлил қилиб чиққанимни айтмоқчиман. Дастлабки келган чоғимда олдимизда олий лигага чиқиш вазифаси қўйилганди. Кейинги йил эса клубни сақлаб қолиш бош мақсадимиз эди ва 10-ўринни эгаллаб буни бажардик. 2014 йилги мавсумда эса афсуски, вазифани бажара олмадик. “Сўғдиёна”даги уч йиллик фаолиятимда уч хил натижа бўлди. Айниқса, жорий мавсумдаги омадсизликдан сўнг ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзиб беришиним айтишди. Мен эса иккиланмасдан ариза ёздим. Ҳар қандай мураббийнинг ҳаётида бундай ҳолатлар бўлади.

Аммо жамоани тарк этганимни ҳеч кимга айтмагандим. Аммо бу янгилик матбуот орқали эълон қилинганидан кейин эшитганлар менга қўнғироқ қилиб вазият билан танишишди. Ҳаёт давом этаверади. Шунинг учун мен тушкунликка ёки ғамгинликка берилганим йўқ. Ҳаммасини тўғри қабул қилдим. Негаки, иш давомида қаердадир хатога йўл қўйганимни сездим. Лекин қўлимиздан келганича жамоани олий лигада сақлаб қолишга ҳаракат қилгандик. Хурсанд бўлганим шуки, мухлислар ва журналистлар “Сўғдиёна”нинг ўйинларида мазмун борлигини айтдилар. Бу эса мураббий сифатида мен учун ютуқ бўлди. Албатта, ҳамма жойда биринчи ўринда натижа туради. Агар бу нарса рўй бермаса, бош мураббий жавобгар шахс ҳисобланади. Шу боис ҳам бўлиб ўтган ишларга тўғри муносабатда ёндошдим. Нафақат мен ёки ёрдамчиларим, балки раҳбардан тортиб маъмургача барча ишдан кетиш ҳақида ариза ёзганди.

“Сўғдиёна”нинг янги вице-президенти билан гаплашиб олдим. У менга бирга ишлаш нияти борлигини айтди. Бизнинг вазифамиз Жиззах футболини ўстириш, ўзим орзу қилгандек ўйинлар кўрсатиб, келажакда Осиё майдонларида иштирок этган ҳолда ўзидан яхши таассуротлар қолдиришини истайман. Баъзида Осиё клублари рейтингини кўриб қоламан. У ерда “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Насаф” каби жамоаларимиздан ташқари “Нефтчи”, “Шўртан” сингари клубларимизни ҳам учратаман. Менинг ҳам ниятим янги раҳбар билан тўғри йўналишни белгилаб олиб, юксакларга парвоз қилсак дейман. Бунинг учун жуда кўп меҳнат ва куч талаб қилинишини яхши биламан. Клуб тепасига келган раҳбарлар футболнинг ашаддий мухлисларидир. Умид қиламанки, тўғри йўлдан адашиб қолмаймиз.   

- Қисқа вақт давом этган шов-шувдан сўнг яна ўз ўрнингизда қолдингиз. Барча мухлислар сизни ҳимоя қилиб чиқишди. Уларнинг Даврон Файзиевга мухтожлиги яққол кўриниб қолди. Ростини айтганда, мана шундай равишда сизни қўллаб-қувватлаб чиқишларини кутганмидингиз?
- Йўқ, бундай тарзда мени йўқлаб чиқишларини кутмагандим. Аммо мен ҳақимдаги ижобий фикрларни эшитиб хурсанд бўлдим. Клубдан кетган пайтимда ҳеч кимга ҳеч нима демасдан ўзимни сояга олиб тургандим. Яъни, воқеалар ривожи қандай тус оларкин дея кузатиб турдим. “Сўғдиёна” учун бефарқ бўлмаган барчага миннатдорлигимни билдираман. Қилган меҳнатларимизни қадрлаган мухлисларимиздан хурсанд бўлдим. Бундан кейин ҳам тўғри йўналишда ишлашда давом этамиз ва ўйлаган мақсадларимизга эришамиз деган умиддаман. 

- Жамоадаги ишингизни давом эттиришингиз ҳақидаги гапни биринчи бўлиб кимдан эшитдингиз?
- Вице-президентимиз билан суҳбатдан кейин маълум бўлди. У киши билан гаплашиб чиққунимга қадар менинг клубда қолганим ҳақида интернет сайтларида хабарлар қўйилган экан. Балки матбуот котибимиз фаоллик кўрсатгандир. Жамоада ишлашим аниқ бўлгач яна қўнғироқлар ва смслар тинмади. Бундан кейин ишончни йўқотмасликка ҳаракат қиламан. Аслида ҳам ушбу ишончни йўқотмагандим. Аммо янги раҳбар томонидан билдирилган ишончни оқлашга интиламан.

- Бўлиб ўтган ишлардан сўнг ўзингиз учун қандай хулосага келдингиз?
- Мен ҳақимда ким нима деди? Бундай нарсаларнинг ортидан қувлаш ниятим йўқ. Агар чиндан ҳам ўзгатириш киритиб бошқа мураббийни олиб келишмоқчи бўлишганида ҳам ҳеч қанақа эътирозим бўлмасди. Футболчилар олдида оз-моз қарздорликлар қолган. Лекин раҳбарият вазият изига тушишини ва ҳеч кимдан қарзимиз қолмаслигини айтди. Олдимизда эса катта иш турибди. 2015 йилда стадионимизнинг очилиши бўлиб ўтади. Ўктам Махмуджонов клуб олдида турган катта қийинчиликларни босиб ўтишда иккаламиз муҳим роль ўйнашимизни алоҳида таъкидлади.

- Ҳар доим матбуот орқали яхши муносабатда бўласиз. Шу сабабли ҳар қандай билдирадиган фикрларингиз эътиборни ўзига қаратади. Ўйлаган фалсафангизни фикрларингиз орқали ифода этиб берасиз. Шу боис ҳам кўпинча айтган гапларингиз баҳслашишга туртки бўлиб туради.
- Ҳаётдаги шиорим шундайки, ҳамма вақт оддий инсон бўлиб қолишга ҳаракат қиламан. Қанча оддий бўлиб қолаверсанг, халқ сенга шунча кўп эргашаверади. Бу орқали ишонч қозонилади. Шу томонлама ўз йўлимни белгилашга ҳаракат қиламан. Олдимизда қарздорлик бўлса ҳам ҳеч кимни алдаб кетмоқчи эмасмиз. Жиззах футболи учун мендан нима талаб қилинса, барчасини беришга тайёрман. Аммо бу нарса доим ҳам мураббийга боғлиқ бўлиб қолавермайди. Қачонки, ҳаммамиз биргалашиб ишласак, нимагадир эришишимиз мумкин. Вице-президент билан бир марта гаплашиб, унинг кўзланган мақсадларга қандай эришиш ҳақида ўйлаётганини дарров тушуниб етдим. Чемпионатнинг бошида Фарғонада янги стадионнинг очилиши бўлиб ўтади. Биз ҳам ўз майдонимиздаги илк ўйинда стадионимизнинг очилиш маросимини чиройли ҳолатда ташкли қилмоқчимиз.

- Мураббийнинг мураббийдан фарқи бор. Гап шундаки, ўз фикрлари билан бошқаларнинг эътиборини тортадигани ёки жимгина ишлаб натижа билан ном қозониш ҳақида ўйлайдиганлари бор. Сизнингча, мураббий аслида қандай бўлиши керак? Бу борадаги дунёқаришингизни билмоқчиман.
- Спорт соҳасида ишлайдиган мураббийлар ҳар хил бўлади. Умумий маънода айтсам, у руҳшунос бўлиши керак. Мураббийда бошқа соҳалардаги хислат оз-оздан бўлса зарар қилмайди. Ташкилотчилик, қаттиққўллик, ўз гапини ўтказа оладиган ва албатта руҳшунослик ҳам талаб қилинади. Бир жамоада 35-40 нафар футболчини жамлаб, ҳаммасини ўзига бўйсундира оладиган даражадаги мураббий бўлиш муҳим. Қолаверса, у раҳбарлар билан ҳам қандай гаплашишни билиши лозим. Ҳамма ҳар хил бўлади. Балки мен ҳаётда оғир босиқ мураббийдирман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам у ўз сўзини футболчиларга тушунтириб, етказа олишни билиши керак. Бу ерда қуруқ гап билан иш битмайди. Унинг айтганларини майдондаги ўйин билан исботлашлари ҳам шарт. Мураббий ўйлаганларини шогирдларига тушунтириб бера олса бу унинг ютуғи. 

- Клубнинг қишки ўқув-машғулот режалари тузиб чиқилганди. Улар ўз кучида қоладими?
- Ҳаммаси ўз кучида қолади. 4 январдан 18 январгача Зоминда шуғулланамиз. Икки кунлик таътилдан кейин Тошкентга кетамиз. Асосий йиғинларимизни пойтахтда ўтказмоқчимиз. ПФЛ Кубогида ҳам қатнашмоқчимиз. 7 мартгача режалар ишлаб чиққанмиз. Зоминда кўпроқ жисмоний тайёргарлик бўйича ишламоқчимиз. 22 январь куни биринчи назорат учрашувини “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказиш бўйича келишувга эришганмиз.  

- Таркибда ҳам қандай ўзгаришлар юз бериши мухлисларни қизиқтиряпти.
- Ҳа, таркибда ўзгаришлар бўлади. Биласиз, 4-5 та ўйинчиларимиз бошқа клубларга кетишди. Албатта, янгиликлар бўлади. Кўз остимизга олиб қўйган футболчиларимиз бор.


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика