Latest news

13:56"Металлург" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  7 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  4 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  2 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  16 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  14 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   2 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Даврон Файзиев: “Тақдирга тан бериб бўлгандим” News

Даврон Файзиев: “Тақдирга тан бериб бўлгандим”

Жиззахликлар ҳам олий лигада жамоалар сони 16 тага кўпайтирилганлигини катта хурсандчилик билан кутиб олдилар.
“Сўғдиёна” элитада жон сақлаб қолиш учун охиригача бор кучи билан курашганига барча гувоҳ бўлди. 12-ўринни эгаллаган “Бухоро”дан атиги бир очкога ортда қолди холос. Энди бўлса, олий лигада жамоалар сони оширилгани туфайли “Андижон” сингари “Сўғдиёна” ҳам ишга янгича иштиёқ билан муносабатда бўлади. Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмоновнинг Андижонга қилган ташрифи чоғидаги йиғилишда кейинги мавсумда олий лигада 16 та жамоа иштирок этишини маълум қилганидан кейин “Сўғдёина” бош мураббийи Даврон Файзиевни табриклаш мақсадида унга қўнғироқ қилдик. Табиийки, у бундай хушхабарни эшитиб қувончини ичига сиғдира олмаётган эди.  

“Мираброр Усмоновдан миннатдормиз”
-   Футболимиз раҳбари – Мираброр Зуфарович Усмоновнинг чиқарган қароридан жиззахликларнинг боши осмонга етди. “Сўғдиёна”нинг олий лигада қолганини эшитган вилоятимиз аҳолиси, жамоамиз аъзолари ва шу жумладан ўзим ҳам роса қувониб кетдим. Бунинг учун албатта у кишига миннатдорчилик билдирамиз. Доим соғ-саломат бўлсин. Футболимиз тепасига келганидан кейин катта ишларни амалга оширди. Бу йўлдаги меҳнатларида доим омад тилаймиз ва сира ҳам чарчамасин. Насиб бўлса, янги стадионнинг очилиши бўлиб ўтади. Шу боис биз ҳам Мираброр Зуфаровични Жиззахга ташриф буюришини кутиб қоламиз. Кўрдингиз, жамоамиз охирги турларгача кураш олиб борди. Лекин биз учун қийин бўлганлигини ҳамма кўрди. Энди йўл қўйилган хатоларни такрорламаслигимиз керак. Нима бўлганда ҳам “Сўғдиёна”нинг олий лигада қолдирилиши вилоятимиз учун чинакам бахтга айланди. Негаки, кейинги йилни янги кўркам стадионда биринчи лигада бошлаш биз учун нохуш бўларди. Энди янада жиддий ишлашга бел боғлаймиз ҳамда қўлимиздан келганича юқори ўринлар учун курашамиз. Қолганига эса вақт олий ҳакам.

“Олий лигага қайтишимизга ишонмагандим”
-   Биласизми, бунгача олий лигадан тушиб кетганимиз учун тақдирга тан бериб бўлгандим. Нимагаки, ҳар йили мавсум тугаганидан кейин олий лигада 14 та ёки 16 та жамоа қатнашар экан, деган турли гап-сўзлар пайдо бўлади. Мен эса очиғи жамоалар сонининг кўпайтирилишига ишонмагандим. Мураббий сифатида кучлилар орасидан тушиб кетганимизни тан олиб бўлгандим. Ҳозирги хурсандчилигимни ҳеч кимга тасвирлаб бера олмайман. Бундай қувончли хушхабарни қандай нишонлашни фақат ўзим биламан.

“Энди 1 декабрдан ишни бошлаймиз”
-   Албатта, энди режалар ҳам тубдан ўзгарди. 1 декабрдан ишга киришамиз. Бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди. Шуни яхши ҳис қилган ҳолда тайёргарликка янада жиддий эътибор қаратамиз. Биринчи лигага тушиб кетганимизни ҳисобга олиб, аслида янги йилдан кейин тайёргарликни бошламоқчи эдик. Янги мавсумда ўз ўйинимизни кучайтирмасак бўлмайди. Кўркам стадионимизда чиройли футбол намойиш этиб мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак. Ўз мақсадимизга эришишимизга ишонаман. Барча хато ва камчиликларимиз ушбу йилда қолиб кетишини истайман. Биздан ишлаш, меҳнат қилиш ва тўхтаб қолмаслик талаб этилади. Ёшларга қўрқмасдан ишонч билдиришда давом этамиз.

“Коблашга “Пахтакор” ва “Насаф” жиддий қизиқяпти”  
-   Александр Коблаш билан барча ҳисоб-китоб ишларини ижобий ҳал қилдик. Уни яна биз билан ҳамкорлик қилиш нияти бор. Лекин футболчимизга “Пахтакор” билан “Насаф” жиддий қизиқиб қолган. Хаттоки, эшитишимга қараганда Коблаш Қаршига музокара ўтказиш учун ҳам бориб келган. Уни жамоамизда олиб қолиш осон бўлади деб айта олмайман. Кўп нарса маблағга бориб тақалади.

“Биз ҳам юқори ўринларга курашишимиз керак”
-   Жамоамизнинг лигада қолгани сабабли ҳам клуб раҳбарлари ижобий ўзгаришларни амалга оширишади деб умид қиламан. Биз ҳам юқори ўринлар учун курашишимиз керак. Бунинг учун яхши шарт-шароитлар бўлиши талаб этилади. Шу кунларда раҳбарлар билан учрашиб янги мавсум ҳақида гаплашишга келишиб олганмиз. Олдимизга қандай вазифа қўйилиши ўша суҳбатда маълум қилинади.

“Олий лигадан тушиб кетишга лойиқ эмасдик”
-   Бу йил ҳеч бир жамоага йирик ҳисобда ютқазганимиз йўқ. Қолаверса, бу йил биздан жуда кўп маротаба омад юз ўгирди. Энди ана шу омадни жамоамизга қайтаришга уринишимиз керак деб ўйлайман. Чунки кўплаб учрашувларда мағлубиятга лойиқ эмасдик. Тошкентда “Бунёдкор” ва “Пахтакор”га қарши ўйинларимиз ҳам шуни кўрсатдики, аслида олий лигадан тушиб кетишга лойиқ эмасдик. Биринчи даврада бор йўғи 7 очко жамғаргандик. Иккинчи даврада эса 17 очко тўплай олдик. Айниқса, мавсумнинг дастлабки қисмида бир қатор очколарни йўқотдик. Бу ички муаммоларимиз туфайли шундай бўлди. Гарчи иккинчи даврада курашган бўлсак-да, 17 очко камлик қилгани кўриниб қолди.

“Янги стадионимиз март ойида ишга тушади”
-   Янги стадионимиз кейинги йилнинг март ойига фойдаланишга топширилишга ваъда берилган. Наврўз байрами арафасида ҳаммаси тахт бўлади. Аслида бу йил 1 сентябрга битказилиши керак эди. Бироқ маълум сабабларга кўра камчиликлар юзага келди. Кейин эса янги мавсумнинг очилиш маросимини айнан чиройли стадионимизда ўтказишимизга ваъда беришди.

ФИРДАВСХОН.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика