Latest news

20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  18 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  34 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  4 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0

Дарвозабон Рэмсдейл — "Арсенал" янги лидери News

Дарвозабон Рэмсдейл — "Арсенал" янги лидери

У "Лестер" билан ўйинда 8 та сэйв қилди (шахсий рекорд).

"Арсенал" битта рельсга тушиб олди: 9 ўйиндан бери ютқазмаяпти (7 ғалаба, 2 дуранг) ва ҳозир АПЛда 6-ўринда бормоқда. 

10-тур доирасидаги "Лестер"га қарши баҳсда Артета жамоасидан голларни Габриэл Магальяэс ва Эмиль Смит-Роу урди – аммо учрашувнинг асосий қаҳрамони Лондон клубига августда келиб қўшилган ва тезда Бернд Ленони захирада михлаб қўйган "Арсенал" посбони Аарон Рэмсдейл бўлди.

23 ёшли кипер деярли ҳамма зарбаларни қайтаришга эришди – рақамлар буни яққол исботлайди.

- Рэмсдейл Премьер-лигада сэйв намойиш қилиш борасида шахсий рекордини ўрнатди (8 та!). Улардан 4 таси биринчи таймнинг ўзига тўғри келди – бу эса 2021/22 йилги мавсумда АПЛ дарвозабонлари орасидаги энг яхши кўрсаткич.

- "Арсенал" дарвозаси томон 6 ўйинчи зарба йўллади – улардан ҳеч бири англияликни хафа қила олмади

Жонни Эванс (1 марта)

Юри Тилеманс (1)

Харви Барнс (3)

Жеймс Мэддисон (1)

Келечи Ихеаначо (1)

Адемола Лукман (1)

- Энг моҳирона сэйв Мэддисоннинг зарбасидан кейин кузатилди – Рэмсдейл танаффус олдидан ақл бовар қилмас маҳоратини кўрсатди. Барчасини фотосуратларда томоша қилишингиз мумкин.

Ҳолат мана бу ракурсдан янада ҳайратланарли кўринади

Бундай қутқарувларнинг классик атрибути – рақибларнинг ҳайратда қолган мураббийи. Брендан Рожерс бошини ушлаб олди – у Европа лигасида бунақасини аниқ кўрмаган.

"Лестер" мураббийи ўйиндан кейин Рэмсдейлни мақтади: "У бир нечта ажойиб сэйвларни амалга оширди. Ҳакам тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтганини қайд этишини кутдик, икки марта шундай ҳолат бўлди. Дарвозабон "Арсенал"га "қуруқ" ўйин келтирди".

Петер Шмейхель Twitter'да буни "йил сэйви" деб атади – "Манчестер Юнайтед" афсонаси "Арсенал" киперини шу тариқа руҳлантирди

- "Лестер" кўп кўрсаткичлар бобида устун эди, аммо "Арсенал" дарвозабони зарбаларни устамонлик билан қайтариб, ўйиннинг энг яхши футболчиси номига сазовор чиқди.

- Рэмсдйел ушбу мавсумда АПЛ 7 ўйинида 4 та "қуруқ" ўйин ўтказди – "Арсенал" у билан 6 та ғалабага эришди.

- Аарон АПЛ жорий мавсумида 28 зарбадан 24 тасини тўсди – 85,7% ишончли ўйин. Лига дарвозабонлари орасида фақат Эдуар Менди ундан кучли (89,7%).

Ўйин тугагач, посбон трибуна томон юугурди ва мухлислардан бирига футболка совға қилди – у нафақат қойилмақом сэйви билан, балки қиймати юқори ҳадя билан ҳам қувонч бағишлади.

Шундай қилиб, Аарон Рэмсдейл "Арсенал" ишқибозларининг асосий ёқимтойига айланди.

Лестер – Арсенал 0:2 

«Кинг Пауэр»

Голлар: 0:1 – 5 Габриэл, 0:2 – 18 Смит-Роу.

Лестер – Шмейхель, Кастань, Эванс, Амарти (Барнс, 46), Союнжу, Томас, Тилеманс, Мэддисон (Дака, 71), Сумаре, Варди, Ихеаначо (Лукман, 46).

Арсенал – Рэмсдейл, Томиясу, Габриэл, Уайт, Нуну Тавареш, Сака (Пепе, 85), Смит-Роу (Колашинац, 90), Парти, Локонга, Ляказетт (Эдегор, 58), Обамеянг.

Огоҳлантиришлар: Эванс (68), Варди (75).

Шерзод Нурматов таржимаси

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика