Даҳшатли автофалокатга учраган Майкл Антонионинг ҳолати бўйича маълумот берилди
14 dec 2024 23:54
News
Даҳшатли автофалокатга учраган Майкл Антонионинг ҳолати бўйича маълумот берилди
Футболчи 7 декабрь куни ўз автомашинасида йўл транспорт ходисасига учраганди.
"Вест Хэм" клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги жамоа ҳужумчиси Майкл Антонионинг айни дамдаги ҳолати бўйича маълумот берди.
"Энг муҳими у тирик, бу эса яхши. Унинг ҳозирги ҳолати қониқарли. Майкл сон суягини синдириб олди, аммо у аниқ тиклана олади. Энг муҳим ўйинчимизни йўқотганимиздан қанчалик ҳафа бўлсак, унинг тиклана олишидан шунчалик хурсандмиз. Бир ойдан кейин у тикланиб, майдонга қайта олишига ишонамиз. Аввало, эркак бўлиш керак, кейин эса футболчи", -дейди Хулен Лопетеги.
Аввалроқ, Антонио камида бир йил футбол ўйнамаслиги ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Майкл Антонио ушбу мавсум 15 та учрашувда майдонга тушиб, биттидан гол ва ассист қайд этди.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
17:58
"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор 2
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Comments