Latest news

19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  21 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  14 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Coca Cola Суперлигаси. 18-тур лауреатлари News

Coca Cola Суперлигаси. 18-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 18-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митрович якунланган турда "Локомотив" билан баҳсда ажойиб ўйнади. "Темирйўлчилар"нинг кўплаб ҳужумлари ва зарбаларидан кейин Митрович жамоасини голлардан қутқариб қолди ва ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра 18-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Сўғдиёна" ҳимоячиси Шаҳбоз Жўрабеков "Локомотив" билан баҳсда ажойиб гол уришга муваффақ бўлди. Белгиланган жарима тўпини Жўрабеков чиройли тарзда рақиб дарвозасига йўллади. Шу тариқа Шаҳбоз Жўрабековнинг голи Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.





Бу турда Қаршида Қашқадарё дербиси бўлиб ўтди. Унда "Насаф" "Машъал"ни қабул қилди. Шу куни "аждарлар" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов жуда ҳам фаол ўйнади. Иккинчи таймда ҳужумчи иккита гол уришга эришди ва Абдихолиқовнинг бу мавсумдаги голлари сони 14тага етди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Бобир Абдихолиқов 18-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Бу тур Навоийда "Қизилқум" "Қўқон-1912"ни қабул қилиб 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Бир нечта турдан буён ғалаба қозона олмаётган "Қизилқум" бу сафар ўз майдонида иродали ғалабани қўлга киритди. Championat.asia талқинига кўра Ҳамиджон Актамов 18-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

 


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика