Latest news

20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  2 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  21 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  15 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

Coca Cola Суперлига. Фақат Навоий ва Жиззахда ВАРдан фойдаланилади News

Coca Cola Суперлига. Фақат Навоий ва Жиззахда ВАРдан фойдаланилади

Tags :  ЎзФҲМВАР
Бугун 18-турга старт берилади.

Ёдингизда бўлса, 6 сентябрь куни мазкур турнинг 6 ўйини ВАР тизими ишлаши ҳақида хабар берилганди. 1 кундан кейин эса давлат тадбирлари билан боғлиқ сабаблар туфайли режада ўзгариш бўлиши айтилди. Ниҳоят, бугун "Қизилқум" — "Олимпик" ҳамда "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" баҳсларида ВАР ишлаши маълум қилинди.

Ҳолат юзасидан ЎзФҲМ матбуот хизматидан изоҳ сўрадик. М. Саримсоқовнинг таъкидлашича, 18-тур баҳсларининг ҳеч бирига давлат тадбирлари туфайли КТС юборилмайди. Навоий ва Жиззахдаги ўйинларда эса марказ томонидан шундай ҳолатлар учун харид қилинган янги технология ишлайди. 

Унинг ягона камчилиги ВАР томонидан ўрганиладиган вазиятлар (офсайд чизиғи, гол ҳисобга олиш ёки олмаслик,  пенальти ёки қизил карточка билан боғлиқ ҳолатлар)ни телетрансляцияга чиқариб бера олмаслиги мумкин. Бошқа ҳеч қандай муаммо йўқлиги айтилди. Яъни, ўйин вақтида бош ҳакам ва ВАР ҳаками ўртасида мулоқот бўлади, вазиятлар муаммосиз кўриб чиқилади. Фақатгина, юқорида қайд этилганидек, ВАР томонидан ўрганилаётган жараён телеэкранларда кўринмаслиги мумкин. 

Маълумот ўрнида 17-тур доирасидаги "Навбаҳор" — "Пахтакор" ўйинида ҳам айнан шу қурилмадан фойдаланилган.

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика