Latest news

10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  0 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  2 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  7 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  4 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  13 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  9 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  1 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  10 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  9

Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди News

Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш футбол нафақат ўйин, балки ҳақиқий инсоний хатти-ҳаракатлар учун имконият эканлигини яна бир бор эслатди.

"The Sun" нашрининг хабар беришича, инглиз футболчиси фожиали вазиятга тушган оилага кўмак берди: 55 ёшли Мишель Йейтс 4 апрель куни тўсатдан вафот этгач, унинг яқинлари дафн маросими харажатларини қоплай олмай қолишди.

Грилиш воқеадан хабар топгач, марҳуманинг қариндошлари очган GoFundMe саҳифасига 1000 фунт стерлинг ўтказди. Қўшимчасига у ўзининг Instagram саҳифасида маблағ йиғиш ҳаволасини жойлаштирди ва обуначиларидан оғир аҳволга тушиб қолган оилани қўллаб-қувватлашларини сўради.

Грилиш ва унинг жамоаси "Манчестер Сити" 27 апрель куни "Уэмбли" стадионида "Ноттингем Форест" жамоасини ишончли тарзда мағлуб этиб, Англия Кубоги финалига чиқди.

Жек Грилиш жорий мавсум "шаҳарликлар" сафида барча мусобақаларда 31 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Жек Грилиш "Челси" билан баҳсда хатога йўл қўйган ҳорғин кайфиятдаги Абдуқодир Ҳусановни энг кўп қўллаб-қувватлаган футболчи бўлганди. Англия терма жамоаси аъзоси узоқ давом этган мотивацион нутқида Абдуқодирга бошни баланд тутиш ва хатони унутишни, ҳали ҳаммаси олдинда эканлигини уқтирган, ёш ҳамкасбининг кўнглини кўтарган эди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика