Latest news

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  9 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  180 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  12 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Чилонзордаги "Локомотив kids" фаолиятидан репортаж News

Чилонзордаги "Локомотив kids" фаолиятидан репортаж

Ўз олдига ҳар жабҳада ўрнак бўлиш мақсадини қўядиган "Локомотив" профессионал футбол клуби болалар футболига алоҳида аҳамият бериб келмоқда.

Шу йилнинг апрел ойида пойтахтимизнинг Чилонзор туманида "Локомотив" болалар ва ўсмирлар футбол мактабига қарашли "Локомотив kids" филиали ташкил қилиниб, бугунги кунда мазкур филиалда 60 нафарга яқин ёшлар "миллионлар ўйини" билан шуғулланиб келмоқда.

Сунъий қопламали майдон ўлчами 50х50 бўлиб, болакайларнинг шуғулланиши ҳамда футбол ўйнашлари учун мос майдон ҳисобланади. Айни пайт "Локомотив kids"да футболчилар ўз ёш тоифасига кўра, тўртта гуруҳга бўлинган ҳолда машғулот олиб боряпти: 5-6, 7-8, 9-10 ва 11-12 ёшлилар. Умуман олганда "Локомотив kids" филиалига 5 ёшдан 14 ёшгача болаларни қабул қилиш кўзда тутилган. 

Машғулотлар ҳафтасига уч марта олиб борилади, бундан ташқари ҳар якшанба ўйинлар ташкил этилади. Ҳозирги кунда Акмал Элмуродов, Фаррух Шомуродов, Амир Саъдуллаев каби мураббийлар қўл остида болажонлар футбол сир асрорларини ўрганмоқда. 

"Ўзим ҳам "Локомотив"да тўп тепганим учун бу клубга бефарқ эмасман. Аввалига футболчи сифатида фаолият олиб бордим, ҳозир эса "Локомотив" футзал жамоасида ўйнаб келяпман. Яхши ниятлар билан қаровсиз ётган ерни олиб, майдон қурдик ва секин-аста футболга қизиқувчи болаларни жалб қила бошладик. "Локомотив" ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов маслаҳати билан "Локомотив" футбол мактаби филиалини ташкил этдик ва "Локомотив kids" деб ном бердик. Бизга яқиндан ёрдам бериб келаётган Тўлабек Абраровичга катта раҳмат, насиб қилса "Локомотив kids"дан келажакда "Локомотив" учун ўйнайдиган зўр футболчилар етишиб чиқади", - дейди филиал раҳбари Бобур Эргашев. 

Маълумот учун, "Локомотив kids" Чилонзор тумани 18-мавзеда (Ориентир - "Парламент" кафеси) жойлашган бўлиб, фарзандини футболга бермоқчи ота-оналар филиал раҳбари Бобур Эргашевга мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаат учун: +998909020801

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика