Latest news

20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   0 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  80 19:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  22 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  14 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  53 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38

«Чемпионлик кураши «Пахтакор» ва «Навбаҳор» ўртасида кечади, бронза медали учун эса асосий фаворит — «Олимпик» News

«Чемпионлик кураши «Пахтакор» ва «Навбаҳор» ўртасида кечади, бронза медали учун эса асосий фаворит — «Олимпик»

Суперлига кутилганиданда қизиқроқ ва сенсацион бошланди.

«Пахтакор» гарчи кетма-кет ютқазган бўлсада жамоадаги ғолиблик руҳи, менталитетидан келиб чиқсак, чемпионлик пойгасида табиийки қатнашади. Жамоага иштиёқ ва азарт қайтса яна аввалги салобатли «Пахтакор»га айланадигандек.

Лекин келаси тур жамоа учун финалга тенг. Чунки «Навбаҳор»нинг эҳтимолий ғалабаси «Пахтакор»ни чемпионлик пойгасидан норасман чиқариб юбориш билан биргаликда, жамоанинг асл муаммосини кўрсатиб бериши ҳам мумкин.

Ҳозирча муаммо футболчиларда ёнмаётган учқун, йўқолган иштиёқ ва азарт билан боғлиққа ўхшамоқда. Муҳим ва ўта жиддий баҳс. Йўқотишларсиз кетаётган ва лига пешқадамига айланган «Навбаҳор»га қарши ўйинга мураббий жамоада йўқолган иштиёқни «уйғотиши» керак. Акс ҳолда муаммо бошқа жойдан пайдо бўлиши ва «Пахтакор» дастлабки 3 ўйиндаёқ етакчидан 9 очко ортга қолиб кетиши ортидан саволлар манзили ўзгариб қолади.

Ҳозирча «Пахтакор» Шацких бошқарувида «Навбаҳор»ни ютгани йўқ. Буни амалга ошириш учун эса бундан қулай фурсат Максда бўлмаслиги мумкин.

Суперлиганинг 3-тури нафақат «Пахтакор» ёки «Навбаҳор» учун жуда муҳим, балки лигадаги асосий интрига чемпионлик пойгасининг бурилиш нуқтасига айланиши мумкин.

Чунки «Навбаҳор» агарда «Пахтакор»ни Тошкентда мағлуб этса, унда чемпионлик вазифаси вақт масаласи айланади. Чунки чемпионлик йўлида «Навбаҳор»га фақатгина «Пахтакор» чинакам рақобат қилишга қодир ёки аксинча тўғрироғи.

Бронза медали учун кураш эса анча кескин кечади ва бунда ҳозирги «Бунёдкор» яна курашга қайтиш потенциалига эгадек таассурот қолдирмоқда. «Нефтчи» ҳам медаллар учун курашга қайтгандек. «Насаф» ёки ОКМК ҳам табиийки учликка курашади. Аммо бу учликнинг янги ва шахсий фикримча яққол фаворити пайдо бўлди, бу — «Олимпик».

Бу шунчаки илк хулосалар. Чемпионат узоқ ва ким учун мавсум қандай давом этишига ҳам кўп нарса боғлиқ. Лекин ҳаёлда айланаётган фикрларимни шу ерда қолдиргим келди.

Ҳамма нарса тугагач вазиятга қараб таҳлил қилиш, фикр билдиришдан осони йўқ. Лекин иссиғида таҳлил қилиб, имкониятларни чамалаш ва тўғри баҳолаш эса энг қийини.

Кичик тажриба ва жамоаларнинг ҳозирги салоҳияти шундай хулосага бермоқда.

Ҳа айтганча, лигада жон сақлаш учун пастки олтилик «Сурхон», «Металлург», «Қизилқум», «Турон», «Сўғдиёна» ва «Бухоро» ўртасида яхшигина рақобат бўлади.

Шаҳбоз Беғамов

Author :
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика