Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  102 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

ЕЧЛ 1/8 финалига қуръа ташланди: "Ливерпуль" – "Реал", ПСЖ – "Бавария" ва бошқа жуфтликлар билан танишинг News

ЕЧЛ 1/8 финалига қуръа ташланди: "Ливерпуль" – "Реал", ПСЖ – "Бавария" ва бошқа жуфтликлар билан танишинг

Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичининг биринчи босқичига қура ташлаш маросими ўтказилди.

1/8 финал жуфтликлари:

"Лейпциг" – "Манчестер Сити"

"Брюгге" – "Бенфика"

"Ливерпуль" – "Реал" 

"Милан" – "Тоттенхэм"

"Айнтрахт" Франкфурт – "Наполи"

"Боруссия" Дортмунд – "Челси"

"Интер" – "Порту"

ПСЖ – "Бавария" 

- Қуръа якунланди. Юқорида жуфтликлар билан танишишингиз мумкин.

- Демак, қуръа жараёнини бошлаймиз.

- Саҳнага финал элчиси Хамит Олтинтўп таклиф этилди.  

- УЕФА вакили Жоржио Маркетти қуръа ҳақида маълумот бериб ўтди.


Гуруҳ ғолиблари (сараланганлар)

"Бавария" (Германия)

"Бенфика" (Португалия)

"Манчестер Сити" (Англия)

"Наполи" (Италия)

"Порту" (Португалия)

"Реал" (Испания)

"Тоттенхэм" (Англия)

"Челси" (Англия)


Иккинчи ўрин эгалари (сараланмаганлар)

"Айнтрахт" Франкфурт (Германия)

"Боруссия" Дортмунд (Германия)

"Брюгге" (Бельгия)

"Интер" (Италия)

"Милан" (Италия)

"Лейпциг" (Германия)

"Ливерпуль" (Англия)

ПСЖ (Франция)

Маросим Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади. 

Қура ташлаш маросимида 16 та клуб иштирок этади: асосий босқич гуруҳлари ғолиблари ва квартетларда иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар.

Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида битта миллий ассоциация вакиллари учраша олмайди. Қолаверса, гуруҳ босқичида тўқнаш келган жамоалар ҳам бу босқичда бир-бирига қарши ўйнамайди.

Жамоалар ҳар бир учрашувни уйда ва сафарда ўтказади. Сараланмаган клубдар жавоб ўйинларини ўз уйларида ўтказишади.

1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари 14/15 ва 21/22 февраль кунлари, жавоб ўйинлари эса 7/8 ва 14/15 март кунлари бўлиб ўтади. Барча учрашувлар Тошкент  вақти билан 01:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, сафарда гол деб аталмиш қоида бекор қилинган. Шунинг учун жавоб ўйинининг асосий вақти охирида иккита учрашув йиғиндиси бўйича ҳисоб тенг бўлса, у ҳолда 15 дақиқалик қўшимча иккита тайм белгиланади. Агар қўшимча бўлимларда жамоалар гол ура олмаса ёки бир хил миқдордаги гол урса, у ҳолда жуфтликдаги ғолибни аниқлаш учун 11 метрлик пенальтилар серияси амалга оширилади.

Чемпионлар Лигаси 2022/23 йилги мавсум ҳал қилувчи ўйини 2023 йилнинг 10 июнь куни Истанбулдаги Отатурк номидаги "Олимпия" стадионида бўлиб ўтади.

Сайтимиз қуръа ташлаш жараёнининг матнли трансляциясини тақдим этади, уни шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика