"Челси" - жаҳон чемпиони!
14 jul 02:13
News


"Челси" - жаҳон чемпиони!
"Челси" - ПСЖ 3:0
Голлар: Палмер (22. 30), Педро (43).
"Челси": Санчес, Гюсто, Чалоба, Колуилл, Кукурелья, Жеймс (Дьюсбери-Холл, 77), Кайседо, Фернандес (Андрей Сантос, 61), Палмер, Жоао Педро (Делап, 68), Педро Нето (Нкунку, 77).
ПСЖ: Доннарумма, Хакими (Заир-Эмери, 73), Маркиньос, Бералдо, Мендеш, Невеш, Витинья, Руис (Маюлу, 73), Дембеле, Дуэ (Рамуш, 73), Кварацхелия (Барколья, 58).
Огоҳлантириш: Нето (35), Кайседо (36), Гюсто (40), Колуилл (82), Мендеш (90+5).
Четлатиш: Невеш (86).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! ПСЖни, тўхтатиб бўлмас ПСЖни "Челси" осонлик билан тўхтатди. Конференциялар лигаси ғолиби учун ЕЧЛ ғолиби рақиблик қила олмади. "Челси" бугун шунчаки ПСЖдан кучли эди. АПЛ жамоаси лигаси ва ўз даражасини кўрсатди. Шу билан янгича форматдаги жаҳон чемпионати якунига етди. 4 йилдан кейин кўришгунча!
90+5. Нкункуни "чопгани" учун Мендеш огоҳлантирилди.
90+3. УХХХХ!! Санчес хато қилишига сал қолди. Яхши-ки ҳимоячиси унга яқинроқ экан. Тўпни назоратига олди.
90+2. ПСЖ ҳужумга ўтганида офсайд қайд этилди.
Ўйинга 5 дақиқа қўшилди.
89. НИМААААА!! Қанотдан узатилган тўпни Рамуш дарвоза томон кирита олмади. Бўм-бўш дарвоза эди.
88. ЗАРБААААА деса бўладиган зарба бўлмади. Мендешнинг зарбаси рақибига тегиб, майдонни тарк этди.
86. ҚИЗИЛ! Невеш қизил олди. Ту-га-ди.
85. Ниҳоят, ПСЖ ҳисобини очди, фақат сариқ карточкада. Невеш Кукурельяни сочидан тортиб, сариқ олди) Бу аслида қизил бўлиши керак.
82. Рақиб ҳужумини тўхтатгани учун Колуилл огоҳлантирилди. ПСЖ тезда ўйинни бошлаб кетди ва Маюлунинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
81. УХХХХХ!! Делапнинг зарбасини Жижи қайтарди. Бурчак зарбаси. Ҳисоб 4:0 бўлиши ҳеч гап эмасди.
77. Мареска позиция бўйича ўзгаришлар қилди ва кучларни янгилаб олди.
75. ХАВФЛИ ВАЗИЯТЛАР!!!! ПСЖ жуда зўр ҳужум уюштирди. Бироқ буни зарба билан якунлашда футболчиларнинг ўзлари нўноқлик қилишди.
73. Луис Энрике бир йўла уч футболчини: Руис, Ҳакими ва Дуэни ўйиндан олди. Кўрамиз, бу ўйин тақдирига қанчалик ўзгартириш кирита оларкин.
Бош ҳакам футболчиларнинг сув ичиб олишлари учун 1 дақиқа вақт берди.
69. Бурчакдан узатмадан кейин Палмернинг зарбаси ноаниқ кетди.
68. ДЕЛААППП!! ДОННАРУММАААА!!!! Жижидан ўйиндаги илк сейв! Ҳозиргина майдонга тушган Делап чиройли зарбасидан кейин гол уриб, барчасига узил-кесил нуқта қўйиши мумкин эди.
66. ПСЖ унчалик хавфли бўлмаган нуқтадан жарима зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни Санчес ушлаб олди.
65. Мало Гюсто зарба йўллади. Унинг зарбасидан кейин ҳимоячилигини билиб олдик.
63. Палмер жамоадоши учун чиройли пас берганди, тўп рақибининг оёқлари орасидан ўтиб кетди. Руис бунга чидай олмади ва кичик мунозара бўлди.
60. УХХХХХХХХ!!! Педро жамоасини голдан сақлаб қолди! Қанотдан узатмани Жоао майдондан ташқарига чиқариб юборди. У тўпга тегмаганида Дуэ дарвозани ишғол қиларди.
59. ЗАРБААААА!! Витиньянинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Санчес қайтарди.
58. Ўйиндаги илк ўзгариш: Хвича ўрнига Барколья.
57. Барколья майдонга тушишга тайёрланмоқда. У кимни захирага оларкин?
55. УХХХХХХ!! Педро рақиб жарима майдончасида йиқилди. Фағони тезда реакция кўрсатиб, пенальти йўқ деди.
55. Дуэнинг кучли зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.
54. ПСЖ узоқ давом этган ҳужумини бурчак зарбаси билан якунлади. Мендешнинг жарима майдончаси томон узатмасини ҳимоячи қайтарди.
52. САНЧЕЕЕЕССССССС!! Дембеленинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан кейин "Челси" мухлислари учун ҳаёт тўхтаб қолгандек бўлди-ёв. Санчесдан реакция ва жуда чиройли сейв!
50. Палмер ҳужумдаги шериги томон тўпни узатди. Узатма кучлилик қилди ва тўп майдонни тарк этди.
48. ЗАРБААААА!! Хвичанинг айёрона зарбасини Санчес қийинчилик билан қайтарди, ҳимоячи эса тўпни олдинга тепиб юборди.
47. ПСЖ ҳужумга ўтди. Мендешнинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Танаффус!
45+6. ал-Ҳелайфининг кайфияти жуда ёмон. Ҳа, ҳамма нарсани ҳам пул ҳал қилавермаслигини у ҳам билади.
45+4. Хвича ҳам майдонда бор экан. У ўз қанотида ўз услубида рақиб жарима майдончасига ёриб кирди, бироқ уни Палмер тўхтатди.
45+2. ПСЖ майдонда борлигини кўрсатди. Невешнинг боши билан йўллаган зарбасини Санчес қийинчилик билан ушлаб олди.
Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.
45. ПСЖ ҳужумга ўтаётганди. Марказдан узатилган тўпни Чалоба қайтариб юборди ва тўп Санчесга бориб тушди.
43. ГООООООООЛЛЛЛ!!! 3:0! УЧ НОЛЬ! Педро-Педро-Педро-Пе! "Челси" бугун ПСЖни кўрмаяпти!
42. Десире Дуэ бурчак зарбаси ишлаганди. Номинал меҳмонлар бундан самара чиқара олмади. Бугун ПСЖни биз танимаяпмиз.
40. Қандайдир 5 дақиқада "Челси"нинг бир йўла 3 футболчиси сариқ карточка ишлаб олди.
37. ПСЖ марказдан ҳужумдаги Руиз томон тўпни узатди. Санчес тўпни тепиб юборди.
36. Кайседо ҳам сариқ карточка олди.
34. Педро огоҳлантирилди. Кўп гапирмаслик керак эди.
33. "Челси" хавфли ҳужум уюштириши мумкин эди. Педро Нетонинг паси "нето" кетди ва ҳужум тўхтади.
30. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!!! ПАЛЬ-МЕЕЕЕРРРРР!!! Совуққина сув қуйиб юборди парижликларга! Ўша услуб, ўша гол, фақат бу иккинчиси!
25. Ўйин сокинлашган пайт Фағони ҳам сокинлашиб, сув ичиб олишга вақт берди.
22. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! "Челси" ҳисобни очди! Пальмер совуққина гол урди!
18. ЗАРБААААААА!! Дуэ бу сафар зарба йўллади. Яқин бурчакка. Чиройли сейв.
16. УХХХХХХХХ!!! ПСЖ яққол голли вазиятни кўкка совурди. Қанотдан узатилган тўпни Дуэ дарвозага тепса бўларди, бироқ у марказдаги шеригига тўпни оширди. Ҳимоячи эса тўпни олиб қўйди.
13. Кукурелья Дуэга қарши қўпол ўйнади ва ҳуштак чалинди.
Дональд Трамп ҳам учрашувни майдондан кузатиб бормоқда
8. "Колд" Палмернинг зарбаси ноаниқ кетди. Ўйиндаги илк хавфли вазият юзага келди.
6. УХХХХ!! Гюсто ўнг қанотда тўп билан пайдо бўлди ва дарвоза ёнига оширди. Лекин ҳимоячилар тўпни қайтариб юборди. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди.
5. ПСЖ ҳужумга ўтди. Қанотдан узатилган тўпга биринчи бўлиб Колуилл етиб келди ва дарвозабонига ошириб берди.
3. "Челси" яна бир вазиятга эга бўлиши мумкин эди. Жоао Педро офсайдда қолиб кетди.
2. "Челси" илк дақиқаларни ҳужумкор бошлади. Бироқ бурчак зарбасидан самара чиқмади.
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Майкл Баффер яна яшил майдонда. Афсонавий овоз ва афсонавий саҳна. Чиройли чиқиш бўлди.
- Баҳс кутилганидек 00:00да старт олмади.
- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугун биз кейинги 4 йиллик учун энг кучли жамоа номини билиб оламиз. Майдонда "Челси" ва ПСЖ жамоалари саф тортмоқда.
Similar news

Comments