Latest news

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  62 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  18 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

“Чарм тўп-2020” мусобақасининг Тошкент шаҳар ғолиб жамоаси маълум бўлди News

“Чарм тўп-2020” мусобақасининг Тошкент шаҳар ғолиб жамоаси маълум бўлди

Tags :  Чарм тўп
“Чарм тўп-2020” мусобақасининг Тошкент шаҳрида ўтказилган баҳслари ғолиби аниқ бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирларлари тўғрисида”ги ПФ–5887-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” футбол мусобақасининг Тошкент шаҳар финал босқичи ўтказилди.

Мазкур мусобақанинг финал учрашуви Миробод туманида жойлашган Спорт ўйинлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби майдонида бўлиб ўтди.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Чарм тўп” футбол мусобақасининг Тошкент шаҳар ғолиб жамоаси ҳам аниқланди.

Финал учрашувида пойтахтнинг Миробод тумани ёшлари Юнусобод туманининг ёш маҳалла футболчиларига қарши ўзаро майдонда тўп сурдилар.

Асосий вақт мобайнида ҳар иккала жамоанинг дарвозалари ишғол этилмагач, ғолибни аниқлаш футбол лотереяси яъни пенальтилар серийасига қолди. Пенальтилар натижасига кўра Миробод тумани ёшлари юнусободлик ёшлар устидан 5:4 ҳисобида ғолибликни қўлга киритди.

Шу тариқа Миробод туманининг маҳалла ёшлари жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказиладиган “Чарм тўп” футбол мусобақасининг Республика босқичида пойтахт шарафини ҳимоя қилиш имкониятини қўлга киритди.

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан диплом, медаль ҳамда кубок билан тақдирланди.

ЎзМУ талабаси Ачилдиева Умида тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика