Latest news

14:43"Сивасспор" — "Қосимпошо". Турғунбоев асосий таркибда  1 13:56"Металлург" — "Сурхон". Таркиблар маълум  3 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  7 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  2 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  1 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  18 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  15 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   3 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  2 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  2

Cаҳоват дилни поклайди ёхуд Камолиддин Кенжаевнинг кўнглидаги гаплар News

Cаҳоват дилни поклайди ёхуд Камолиддин Кенжаевнинг кўнглидаги гаплар

Бахтсиз ҳодиса туфайли соғлигидан айрилган Камолиддин Кенжаевга бағишлаб 22 ноябрь куни Қаршида катта тадбир ўтказилиши режалаштирилган.
“Кенжаевни қўллаб-қувватлаш акцияси” шу қадар кенг оммалашиб кетдики, бугунги кунга келиб унга ёрдам қўлини чўзиш истагида бўлганлар сони тобора ортиб бормоқда. Аввало, ушбу тадбирни уюштиришда жонбозлик кўрсатаётган ҳамкасбимиз Нодирхўжа Йўлдошевга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Унинг саъйи-ҳаракатлари эвазига Камолиддинга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш фонди очилди. Ўйлаймизки, шундай ташаббусдан сўнг Кенжаевнинг қалбида қандай сўзлар борлиги сизни ҳам бефарқ қолдирмайди.



“БУНДАЙ МЕХРИБОНЧИЛИК ФАҚАТ ЎЗБЕКЛАРГА ЯРАШАДИ”
- Мен бундан жуда хурсандман. Ростини айтсам, Ўзбекистонда яхши инсонлар бунчалик кўп деб ўйламагандим. Нодирхўжа Йўлдошев, Миржалол Қосимов, Рўзиқул Бердиев каби инсонларга миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. “Андижон”, “Насаф”, “Олмалиқ”, “Пахтакор”, “Металлург, “Бунёдкор” қўйингки, барча клублар ҳам мени қўллаб-қувватлаш истагини билдиришмоқда. Арзимаган меҳнатимни шунчалик юқори даражада қадрлашаётганини кўриш мен учун қувончдан бошқа нарса эмас. Шунинг учун менга бефарқ бўлмаган барча-барчага оилам номидан раҳмат айтаман. Бундай меҳрибончилик айнан биз ўзбекларга ярашади. Яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам ёлғизлатиб қўймаслик бу айнан ўзбекларга хос бўлган хусусият. Шуни ҳам айтмоқчи эдимки, Давлатимиз раҳбари Ислом Абдуғаниевич Каримовга ҳам ўзимнинг алоҳида миннатдорлигимни билдириб ўтмоқчиман. У кишининг саъйи-ҳаракатлари эвазига юртимизга спортга бўлган эътибор ортиб кетди. Шунга яраша ёшлар ўзларига билдирилаётган ишончни оқлашларини истардим. Улар ўз устида ишлашдан тўхтамаслиги керак. Қайси жамоада тўп суришидан қатъий-назар мухлисларнинг ҳурматини қозонсин. Ватаннинг қадрини чуқур ҳис қилишларини хоҳлардим. Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмоновга ҳам ташаккуримни билдиришим керак. Умид қиламанки, ташкил этилаётган тадбир ажойиб кўринишда ўтади.

“ТАДБИР УЮШТИРИЛИШИНИ КУТГАНДИМ”
-   Бундай бўлишини кутгандим. Негаки, 5-6 йил илгари Мираброр Усмонов уйимга одам жўнатганди. Ўшанда Бобур Ҳайдаров, Ноил Луфулин менинг ҳолимдан хабар олишганди ва бундан бошим осмонга етганди. Чунки моддий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида маблағ хайрия қилишганди. Яна шуни ҳам айтмоқчиманки, “Насаф” клуби ҳозиргача мени ўз ҳолимга ташлаб қўйгани йўқ. Моддий томондан ҳар доим ёрдам бериб туришади. Бошқа жамоалар ҳақида ҳам шундай фикларни билдира оламан. Ўзбекистон фарзанди эканлигимдан фахрланаман. Ёнимда шундай яхши инсонлар борлигидан хурсандман. Уюштириладиган маросимда яқинларимни яна бир бор кўрсам ғоят хурсанд бўламан. Улар билан олдинги даврларимизни эслагим келяпти. Айни пайтда барча шаҳарлардан мухлислар қўнғироқ қилиб менга самимий тилакларини билдиришяпти. Бунинг учун уларга ҳам раҳмат.



“КЎНГЛИМНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ЧЎКТИРМАГАНМАН”
-   Дардга чалинганимга 9 ярим йил бўлган бўлса-да, ҳеч качон кўнглимни чўктирмаганман. Ёнимда яқинларим, дўстларим бор ва улар мендан юз ўгиришгани йўқ. Энг муҳими, мен шундай мамлакатда яшаяпманки, у сира ҳам ўз фарзандини ёлғизлатиб қўймайди. Ўзбекистонда катта ҳурматга эга бўлган мураббийлар – Миржалол Қосимов, Рўзиқул Бердиев, Игорь Шквирин, Пётр Гизимчук, Вали Келдиев, умуман барчасидан миннатдорман. Қолаверса, Александр Гейнрих билан Жасур Ҳасанов ҳам менга бефарқ эмас. Яқинда Одил Аҳмедов Шуҳрат Муҳаммадиевдан мен ҳақимда сўрабди ва тез орада хонадонимга ташриф буюришини айтибди. Виталий Десинов билан СанжаР Турсунов ҳам унга қўшилиб ёнимга келишмоқчи эканлар. Ишонасизми, бундай ғам-хўрликлардан мен бахтли бўлмасдан яна ким бахтли бўлсин? Яна қайтараман: бундай мехрибончилик, одамийлик фақат биз ўзбекларга ярашади. Шунинг учун мана шундай Ватанда туғилиб ўсганимдан чексиз фахрланаман. Шунингдек, Сергей Лебедевга ҳам раҳмат. Футболга энди кириб келган пайтимда ҳали ёш эдим. Ўша пайтда Лебедев ҳали сен зўр футболчи бўлиб етишасан, фақат кўнглингни чўктирмагин, ҳаммаси олдинда деб далда берганди. Қаҳрамон Абдуқодировни ҳам ҳурмат қиламан. Бундан ташқари Рўзиқул акага алоҳида миннатдорлигимни билдиришим керак. “Насаф”га энди келган пайтимда у киши менга тўғри йўлни кўрсатганди. У мен учун ҳам ака, ҳам устоз. Футболни ўртгатган инсон - Баҳром Ҳакимов бўлади. Шу боис менга кимларни ёрдами теккан бўлса, ҳеч бирини унутмайман.  

“ҲАЁТИМДАН МАМНУНМАН”
-   Мен жаннат мисоли Ватанда ўсганимдан ғурурланаман ва бу гапни айтишдан сира ҳам чарчамайман. Фаолиятим давомида озми-кўпми миллий терма жамоамиз таркибида ҳам тўп сурдим. Давлатимиз мадҳияси янграётган пайтда қўлимни кўксимга қўйиб унинг қадр-қимматини, ортимизда миллионлаб халқимиз турганини ҳис қилганман. Шунинг учун ҳаётимдан мамнунман. Ҳеч қачон нолимайман. Ёшларга айтадиган гапим бор: Юртбошимиз томонидан шунча эътибор, шароитлар яратиб бериляпти. Шунга яраша ёшларимиз ўз меҳнати билан ишончни оқлашини ва шу кунига шукр қилишларини истайман. Меҳнатдан қочмасдан ўз устида ишлашсин, Ватанимиз учун фидойи инсонлар бўлиб етишишсин. Менга ишонинг, бундай шарт-шароитлар бошқа ҳеч қайси мамлакатда йўқ. Ёшларимиз юртимиз байроғини юқориларга кўтарса, буни кўриб биз ҳам хурсанд бўламиз. Ёшларимиз кўрсатаёган натижаларга қаранг. Улар Осиё чемпиони бўлишяпти, жаҳон чемпионатларида қатнашишяпти. Нима учун? Чунки Ўзбекистонда улар учун ҳамма нарса яратиб берилган. Мана шундай шароитлардан биз ёшлар унумли фойдаланиб қолишимиз керак. Мен ҳеч бир терма жамоамизнинг ўйинларини қолдирмасдан кўраман ва уларга чин қалбим билан мухлислик қиламан. Инкор этмайман, ўз вақтида тушкунликка тушган пайтларим ҳам бўлган. Негаки, қайтиб футбол ўйнай олмаслигимни ўйлаб шундай аҳволга дуч келганман. Ҳозирги ёшларга яратиб берилаётган шароитларни кўриб ҳавасим келяпти. Мен ҳам улар қатори ўйнай олмаганимдан тушкунликка берилгандим. Мен ҳам мана шундай шароитда тўп суришни жуда-жуда истардим. Аммо ҳозирги пайтда ёшларимизни кўриб янада қувоняпман.  



“БИЗ АЛБАТТА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА ЧИҚАМИЗ”
-   Терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига чиқишини ҳаммамиз кутяпмиз. Бу йўлда мухлисларимиз ҳамжиҳатлик билан қўллаб-қувватлашларини хоҳлайман. Стадионни тўлдириб ўтиришган ишқибозларни кўрган футболчиларимиз ана шунда янада катта куч ва ишитиёқ билан тўп суриб, футболдан завқ олишади. Айтмоқчиманки, терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига чиқиши биргина футболчи ёки мураббийларга боқлик эмас, балки халқимизга ҳам тааллуқли. Улар чин кўнгилдан ишонган ҳолда жамоамизга мададкор бўлишлари керак. Мустақилликка эришганимизга 23 йил бўлган бўлса, шу вақт давомида қанчадан-қанча шароитлар ва имкониятлар яратиб бериляпти. Ўйлайманки, биз учун ҳали ҳаммаси олдинда. Шу пайтгача нафақат футбол, балки бошқа спорт турлари бўйича ҳам катта натижаларга эришяпмиз. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Шундай экан, янада кўпроқ ишлашимиз талаб қилинади. Биз албатта жаҳон чемпионатида тўп сурамиз.

“МУРАББИЙ БЎЛМОҚЧИМАН”
- Менинг ўзимга яраша режаларим бор. Худо хоҳласа, юрсам ҳам, юрмасам ҳам мураббийлик соҳасида ишлашни ният қилиб турибман. Футбол ўйнаб озми-кўпми, тажриба орттирдим. Ўзимдаги билимларни ёшларга ўргатмоқчиман. Бу орқали мамлакатимиз спортига озгина бўлса-да, ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Ёшларимизнинг халқаро майдонларда Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишларини кўриш мен учун ёқимли. Мен билан боғлиқ тадбирлар ўтказилгач, Қашқадарё футбол федерацияси ва “Насаф” клуби раҳбарияти билан бу ҳақида гаплашаман. Улар бу борада менга барча шарт-шароитларни яратиб бермоқчилигини айтишди.  



“АЁЛИМГА МИНГДАН-МИНГ РАҲМАТ”
-   Шунча гапларни гапирдим. Энди оилам тўғрисида ҳам тўхталиб ўтмасам бўлмайди. Рафиқамга ва унинг ота-онасига мингдан-минг раҳмат. Барибир ўзбек аёллари садоқатли, чидамли бўлишади деб бежизга айтилмайди. Аёлимнинг 10 йилдан бери мен билан бирга яшаб келаётгани учун Худога шукр қиламан. Бундай оиласи учун садоқатли бўлган аёллар фақат Ўзбекистонда бор. Оиламдан ўла-ўлгунимча миннатдорман. Менга шундай аёлни насиб қилгани учун Худога шукр келтираман. 


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди


"К.К 26" Акцияда ҳозирча 10 000 000 сўм йиғилди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика