Latest news

02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  3 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  28 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  1 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  2 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  47 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4

“Бунёдкор” президенти клуб вакиллари билан учрашди ва жамоага янги бош мураббий тайинланди News

“Бунёдкор” президенти клуб вакиллари билан учрашди ва жамоага янги бош мураббий тайинланди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев клубда бўлиб, у ерда мураббийлар, футболчилар ва клубда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимлар билан учрашди.

Учрашув аввалида клуб бош директори Улуғбек Мирзаев барчага “Бунёдкор” клубида янги иш бошлаган клуб президентини таништириб ўтди.

Шундан сўнг, клуб фаолияти ва қилинаётган ишлар, режалаштирилган вазифалар борасида ҳисобот берди.

Клуб президенти мураббий ва футболчилар билан шахсан учрашишдан асосий мақсади, сўнгги тўрт йилда жамоанинг ютуқларга эриша олмаётгани ва молиявий қийинчиликлар борасида муҳокама қилиш кераклигини таъкидлади.

Албатта, бу йил барчаси бошқача бўлиши, ушбу футбол клуби нафақат мамлакатимизда, балки халқаро майдонда ҳам ғалабаларга эришиши учун ҳаракат қилиши кераклигини билдирди.

Шундан сўнг, клубда фаолият олиб бораётган маслаҳатчи мураббий Юрий Саркисян, мураббийлар – Марат Мифтахутдинов, Виктор Карпенко ўз фикрларини билдириб, аввало, клуб президентининг ташриф буюриб, юзма-юз учрашгани, муаммоли масалаларни муҳокама қилганидан хурсанд эканликларини билдириб ўтишди.

Клуб президенти жамоада нафақат муаммоли масалалар бартараф этилиши, балки комплаенс назорат тизими ўрнатилиши ҳамда клуб учун ажратилган маблағ назорат қилиниши, футболчилар рағбатлантирилиши, коррупцияга йўл қўймаслик борасида ҳам қатор ишлар қилинишини маълум қилди.

Жамоа сардори Лутфулло Тўраев ҳам сўз олиб, айнан клуб президентига, спортчилар билан учрашгани ва уларнинг фикри билан қизиқаётгани, уларни тинглаётгани учун жамоа аъзолари номидан миннатдорчилик билдирди.

Футболчилар, албатта, билдирилган ишончни оқлашлари ва фақат ғалаба учун майдонга тушишларини таъкидлаб ўтди.

Энг аввало, мураббийлар ишига аралашишга мутлақо йўл қўйилмаслигини, мураббий ҳар бир футболчини ўзи танлаши ва натижага эришиш шарт эканлиги билдирилди.

Бундан ташқари, спорт либослари, ётоқхона ва овқатланиш, спортчиларни витаминлар билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Клуб президенти қатнашган йиғилишда янги бош мураббий сайлаш масаласи ҳам кўтарилди. Кузатув кенгаши аъзолари, футболчилар ва мураббийларнинг бир овози билан узоқ йиллардан буён жамаода фаолият юритган Шуҳрат Мақсудов бош мураббий этиб сайланди.

Айнан бугундан бошлаб Шуҳрат Мақсудов “Бунёдкор” клубининг бош мураббийи сифатида футболчиларни янги мавсумда майдонга олиб тушади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” клуби президенти янги бош мураббий Шуҳрат Мақсудов ўзбек футболининг кўзга кўринган намояндаси, ажойиб футболчи бўлгани ҳамда мураббийликда ҳам ўзига хос ўрнак бўлиб улгурганини таъкидлаб, унга ишонч билдирди ва олдинда турган янги мавсумда омад тилади.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, жамоа олдига бу йилги мавсумда чемпионликни қўлга киритиш вазифаси қўйилди.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика