Latest news

19:30"Бунёдкор" - "Бухоро" (онлайн ҳисоб)  3 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:30"Динамо" - "Шўртан" (онлайн ҳисоб)  3 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   5 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  2 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  0 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  8 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Таҳлил – футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0

"Бунёдкор"ни ким тубга тушириб юборди? News

"Бунёдкор"ни ким тубга тушириб юборди?

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди ва Вадим Абрамовнинг "Бунёдкор"даги фаолияти ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

— Айримлар Абрамов "Бунёдкор"ни жарликдан олиб чиққани учун терма жамоага тайинланди, дейди. Мен футбол ичидаман ва битта савол бермоқчиман: клуб қачон тубга тушиб кетган эди? Академияси бор, тайёр кадрлари бор клубни ким тубга тушириб қўйди, мен тушунмайман. Ва Абрамов нимасини олиб чиқди? У тайёр гул, лолаларни узадиган боғбон бўлиб келди.

"Бунёдкор" тубдамас эди. Тўғри, молиявий аҳволи ёмон бўлиши мумкин. Лекин, "қалдирғочлар" ва "Насаф"нинг ўз йўли бор. Ўйинчисиз қолиб кетган тақдирида ҳам янги футболчилар чиқиб турадиган академияси бор. Ўша ёшлар билан Суперлигадан тушиб кетиш ҳақида ўйламаса ҳам бўлади. Абрамов келди, шу футболчиларни ўйнатди. Нимаси тубдан олиб чиқиш?

Мен Карленовичнинг "Нефтчи"даги, "Локомотив"даги ишларини яхши эслайман. Нима оламшумул иш қилганди? "Бунёдкор"га, балки, бошқа мутахассис келса, бундан яхшироқ натижа қайд этарди. Тубдан олиб чиқмоқчи бўлса, у "Андижон"га борсин ва 4 ё 5-ўринга олиб чиқсин, "Бухоро"га борсин. "Пахтакор", "Локомотив" ва "Бунёдкор" мураббийга барча шароитни яратиб берадиган клублар, мен унинг ойлигини ҳам биламан. Кечирасиз, бу тубдан олиб чиқиш дейилмайди.

Диёр Имомхўжаев: "Хавотир Абрамов тайинланганда бошланганди"

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика