Latest news

20:10Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  1 19:50Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  154 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  4 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  2 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  17 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  17 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

"Бунёдкор"да учта турдан кейин яна бош мураббий ўзгарадими? News

"Бунёдкор"да учта турдан кейин яна бош мураббий ўзгарадими?

Бугун "Бунёдкор" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ишдан кетди.

Кеча, 10 май куни "Коростиченко ва Мақсудовга тегманг!" номли мақола ёзгандим. Бугун эса "Бунёдкор" раҳбари Мақсудовни ишдан ҳайдади ва менимча қўпол хатога йўл қўйди.

Ўзи кечаги мақола остида "заказ" деганлар жуда кўпчилини ташкил этади. Агар йил бошида Виктор Карпенко бош мураббий бўлганида ва "Бунёдкор" "Олимпик"ка 1:5 ҳисобида ютқазганида ҳам кечаги мақолани ёзган бўлардим. Сарлавҳаси бошқача бўларди: "Коростиченко ва Карпенкога тегманг!".

Мақсудов ҳам, Карпенко ҳам мен учун бир даражадаги инсонлар. Унисини ҳам, бунисини ҳам собиқ терма жамоамиз аъзоси сифатида танийман.

Бугунги йиғилишда "Бунёдкор" клуби раҳбари Меҳриддин Абдуллаев қуйидаги фикрни билдирибди: "Жамоамизнинг сўнгги ўйинларидаги натижаларидан жуда хафаман. Охирги уч учрашувда бор-йўғи бир очко қўлга киритилгани ёмон кўрсаткич".

Ўтган йилги мавсумдан кейин "Бунёдкор"ни тарк этган футболчиларни ёдга оламиз: Абдулла Абдуллаев, Хуршид Ғиёсов, Лутфулла Тўраев, Нурилло Тўхтасинов, Миржаҳон Мираҳмадов, Шаҳбоз Эркинов ва бошқалар. Мана шу футболчилар клубдан кетаётганда клуб раҳбари наҳот 2022 йилги мавсумда 2021 йилгисидан кўра камроқ очко тўплашини билмаган бўлса?

Сарлавҳага қайтамиз. "Бунёдкор"нинг кейинги учта тур тақвими:

16 май
АГМК - "Бунёдкор"

24 май
"Бунёдкор" - "Насаф"

29 май
"Сурхон" - "Бунёдкор"

Иккитаси совринли ўринлар учун курашётган жамоа, биттаси қуйи поғоналарда бораётган клуб. Хўш, сизнингача мана шу учта турда "Бунёдкор" нечи очко олади? Мен Карпенкога ҳам ачинаман, сабаби мана шу учта турда 3 очкодан кўп тўплай олмаса, клуб раҳбари уни ҳам ишдан ҳайдаши мумкин. Мантиқан тўғрими? Тўғри.

Яна бир гап: Агар икки-учта тур ичида "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ҳам истеъфога чиқарилса, "Бу мавсум ёшларга ишонч билдирамиз" деган футбол клуби раҳбарларидан 10 километр узоқдан ўтиб кетинглар.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика