"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди
26 jun 14:49
News
"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди
"17 июнь куни ЎФА Лигага хат йўллаб, "Бунёдкор" стадионида аёллар ўртасида Осиё Кубогининг саралаш учрашувлари ўтказилишини, шундан келиб чиқиб, Суперлига ўйинини бошқа стадионга кўчиришни сўради. Ўз навбатида, "Бунёдкор" ЎФА билан келишган ҳолда "Сўғдиёна" билан учрашувни Дўстлик стадионига ўтказишга қарор қилди. "Бунёдкор" аренасида эса Ўзбекистон, Непал, Лаос, Шри Ланка аёллари ўйнайди.
Маълумот учун, Суперлига ва Про лига регламентига кўра, расмий учрашув ўтказиладиган стадион беллашув стартига 20 кун қолганида аниқ бўлиши лозим. Бироқ мазкур ўзгариш сабабчиси "Бунёдкор" эмаслигидан келиб чиқиб, Суперлига ўйини мезбонлик билан боғлиқ барча талабларни тўлиқ бажариш шартида бошқа стадионга кўчирилди", – дейилади Профессионал футбол лигаси хабарида.
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments