Latest news

15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  0 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  1 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  1 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  12 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  8 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  6 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  13 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0

"Бунёдкор": Собирхўжаев Туркиядаги йиғинга қўшилади News

"Бунёдкор": Собирхўжаев Туркиядаги йиғинга қўшилади

Футбол учрашувида асосий “қора иш”, яъни майдонда ярқ этиб кўринмаса-да, катта жисмоний куч сарфлаш эвазига ўйин тизгинини ушлаб туриш таянч ярим ҳимоячилар зиммасига юклатилгани хеч кимга сир эмас.
Шу боис ҳам мураббийлар бу амплуа эгаларини бошқа юлдуз ўйинчилар қаторида ардоқлайдилар. “Бунёдкор”нинг энди 19 га қадам қўйган аъзоси Сардор Собирхўжаев клуб сафида хали асосий таркибдан муқим жой олмаган бўлса-да, ўсмир ва ёшлар терма жамоалари мураббийлари эътиборига аллақачон тушиб улгурган. 2010 йил Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионати, 2011 йилги Мексика Жаҳон чемпионати, 2012 йил БАА даги Осиё чемпионати, 2013 йилги Туркия Жаҳон чемпионати баҳсларида деярли барча ўйинларда майдонга тушган Сардорни Шухрат Мақсудов Оманда илк мартта ташкил этилган U-22 қитъа биринчилигига ҳам таклиф этди. Ва жамоанинг энг ёш аъзоси бўлишига қарамай, Собирхўжаевни Хитой билан бўлган илк учрашувда асосий таркибда майдонга туширди. Лекин шу куни Сардорга ўйин охиригача харакат қилиш насиб этмади. Иккинчи бўлим бошида у жароҳат олди ва майдонни тарк эрта этишга мажбур бўлди. Жароҳат жиддийлигидан Собирхўжаев нафақат қолган ўйинларни томошабин сифатида кузатди, балки “Бунёдкор”нинг Дубайдаги йиғинига ҳам қўшилмай Тошкентга қайтиб келди. Биз Сардор билан учрашиб, баъзи масалаларга ойдинлик киритдик.

- Жароҳат қай тариқа содир бўлди?
- Юқоридан келаётган тўпни бош билан қайтариш учун сакраганимда рақиб ўйинчи тирсаги билан ён томондан тос суягимга қаттиқ зарба берди. Зарба кучлилигидан суякларим зирқираб кетди. Қаттиқ оғриқ туфайли ўйинни давом эттира олмаслигим дархол ойдинлашди. Мураббийлардан алмаштиришларини ўзим сўрадим ва майдонни тарк этдим.

- Шифокорларнинг кейинги хулосаси қандай бўлди?
- Тос суяги харакатлантирувчи аъзо бўлгани сабабли оғриқ қолмагунча тўлиқ югура олмасдим. Шу боис сафаримиз охиригача физиотерапея муолажаларини олиш билан бирга фақат енгил югуриш билан чекландим. Бу узоқ давом этадиган муолажа бўлгани туфайли, “Бунёдкор”нинг Дубайдаги йиғинига ҳам қўшила олмадим ва Миржалол Қўшоқович билан маслаҳатлашгандан сўнг Тошкентга қайтдим.

- Хозир вазият қандай?
- Физиотерапея муолажаларини бу ерда ҳам давом эттираяпман ва ёшлар таркибида шуғулланмоқдаман. Ҳозирча фақат индивидуал югуриш билан машғулман. Насиб қилса ҳафта охиригача умумий гуруҳга қўшиламан. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлса, “Бунёдкор”нинг Туркияда ташкил этиладиган йиғинида асосий тарикибга қўшилиш ниятидаман...
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика