Latest news

14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  4 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  5 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  7 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0

"Бунёдкор" раҳбарияти жамоа мухлислари билан гаплашиб олди News

"Бунёдкор" раҳбарияти жамоа мухлислари билан гаплашиб олди

Хабарингиз бор, "Олимпик" кеча пойтахт дербисида "қадирғочлар" устидан йирик ҳисобда зафар қучди (1:5).

Учрашув охирида "Бунёдкор" ишқибозлари жойлашган сектор бош мураббий Шуҳрат Мақсудовнинг истеъфосини сўраб, унинг ўрнини ёрдамчи мураббий Виктор Карпенко эгаллашини талаб қилди. Бироз аввал "қалдирғочлар"нинг мухлислар клуби етакчиси Шовкат Имомов сайтимиз вакили Ф.Рўзиев билан боғланиб, ҳолат ҳақида тушунтириш берди.

"Бугун "Бунёдкор"га жони ачийдиган мухлислар ва жамоа раҳбарияти ўртасида суҳбат ташкил қилинди. Биз келишиб олдик. Мухлислар кейинги баҳсларда жамоани қўллаб-қувватлашда давом этади. Бош мураббий масаласини эса раҳбариятнинг ўзи кўриб чиқади.

Фурсатдан фойдаланиб, кеча бизни ёлғизлатиб қўймаган республикадаги барча клубларнинг фаол мухлисларига миннатдорчилик билдираман. Барчага Рамазон ҳайити муборак бўлсин! Илоҳим, барчамиз келгуси мундиалларда терма жамоамизни биргаликда қўллаб-қувватлайлик", — дейди Имомов.

Мақсудовдан нега истеъфо сўрашди?

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика