Latest news

23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция) 0:1  32 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8

"Бунёдкор" мураббийи Марат Мифтахутдинов ПФЛ қарорини буздими? News

"Бунёдкор" мураббийи Марат Мифтахутдинов ПФЛ қарорини буздими?

ПФЛ сайти бугунги "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашувида техник зонада бўлмаслиги керак бўлган шахслар рўйхатини маълум қилди.

Бизга маълум бўлишича, марказлашган чемпионатда карантин қоидаларига янада чуқур амал қилиниши кўзда тутилган. ПФЛ сайти бугунги ўйин олдидан PZR тестини топширмаган ҳар икки клуб вакилларини эълон қилди. Хабарда ёзилишича, рўйхатда исм-фамилияси келтирилган шахслар ўйин пайтида нафақат техник зонада бўлишлари, балки жамоа автобусига чиқишлари ҳам мумкин эмас.

Аммо ПФЛ телеграм канали эълон қилган суратда "Бунёдкор" катта мураббийи Марат Мифтахутдинов автобусдан тушиб келаётганини кўриш мумкин. Шундай экан савол туғилади: бу биринчи кунданоқ қоидани бузиш деганими? Маълумки, душанба кунидан марказлашган тартибда биринчи давранинг охирги тўртта турига старт берилади. Агар ҳозирдан қоида бузиш бошланса, унда бошқа учрашувларда нима бўлади?

Ўйлаймизки, ПФЛ ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш беради.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика