Latest news

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  17 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

"Бунёдкор" энди футболчиларга овқат бермайдими? News

"Бунёдкор" энди футболчиларга овқат бермайдими?

"Бунёдкор" клуби бугун Суперлиганинг 9-тури доирасида "Бухоро" билан ўйнади.

Мазкур учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ҳозирги ёзадиганларимиз ўйин ҳақида эмас.

Кеча жамоа аъзолари ўйиндан бир кун олдин доимгидек клуб базасида йиғилган ва футболчилар ўша ерда қолишган. Бироқ машғулотлардан қайтган футболчилар базада кейин кечки овқат йўқлигидан хабар топишган. Бундан хайрон бўлган футболчилар ўртада пул йиғиб кечки овқат қилишган.

Бугун "Бухоро"га қарши баҳсдан кейин ҳам худди шу вазият такрорлангани ҳақида хабар топдик. Тўғри "Бунёдкор"нинг кўплаб футболчилари Тошкентда яшайди ва ўз уйларига кетишади, базада 15 нафарга яқин ёш футболчилар истиқомат қилишади.

"Бунёдкор"да яқиндагина раҳбарият ўзгарди. Эшитишимизга қараганда, янги раҳбар клуб аъзолари билан кўришмаган ҳам, танишмаган ҳам. Балки бундан кейин барчаси ўзгаргандир, балки энди "Бунёдкор" футболчилари базада ўз ҳисобларидан овқатланишга мажбур бўлишар. Клубда молиявий муаммолар бўлиши мумкин. Пул йўқдир, аммо нима бўлган тақдирда ҳам майдонга тушиб ўйнаётган футболчиларда ҳеч айб йўқ.  

Тез орада бу вазият ижобий ҳал этилади деб умид қиламиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: -46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика