"Бунёдкор" 2025 йилги мавсумни ўз стадионида бошлайдими?
21 dec 2024 15:43
News
"Бунёдкор" 2025 йилги мавсумни ўз стадионида бошлайдими?
"Бунёдкор" Суперлига 26-туридан ўрин олган "Пахтакор"га қарши уй учрашувини 30 ноябрь куни ўз майдонида ўтказишга қарор қилди. Бу вақтга келиб ҳаво ҳарорати пасайди ҳамда майдон чимини яхшилаш ишларини амалга ошириш кечикди.
"Бунёдкор" стадиони 2025 йилги мавсум стартига тайёр бўлади. Бироқ ўтган мавсумларда бўлгани каби август ҳамда сентябрнинг биринчи ярмида майдон чими билан боғлиқ муаммолар келиб чиқиши катта эҳтимол. Лига билан ҳамкорлик қилаётган мутахассислар бунинг оқибатларини максимал даражада юмшатиш устида иш олиб боради.
Лига йўриқномаларига кўра, Суперлига клуби 25-декабрга қадар ўз стадионини рўйхатдан ўтказиши лозим. Суперлига клублари орасида "Бунёдкор" бу ишни биринчи бўлиб амалга оширди. "Қалдирғочлар" мавсумни ўз уйида бошлайди.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Comments