Latest news

02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  4 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  37 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  3 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  54 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4

Буни ўқинг! "Zlatanera" News

Буни ўқинг! "Zlatanera"

"Zlatanera" – швед тили луғатида 2012 йил охиридан бошлаб шундай феъл пайдо бўлди.

Златан Ибрагимович шарафига айтилган бу сўз “майдон ва унинг ташқарисида доминантлик қилиш, куч  ишлатиш” сингари маъноларни ифодалаш учун ишлатилади.

Катта футболда тўқсонинчи йиллар охирида дебют қилган Ибра хайрлашув ўйинини ўтказиш ҳақида ўйламаяпти. Футболга ўзи билан бирга кириб келган тенгдошлари аллақачон иссиққина уйида пенция кутиб ўтирган бир пайтда А Сериядек қийин чемпионатда голлар уришдан чарчамаяпти. Швед дунёда энг машҳур уч футболчидан бири эканлиги шубҳасиз. Шу туфайли унинг фаолияти ҳақидаги айтилавериб увадаси чиқиб кетган гаплар, сизга ёд бўлишга улгурган статистикаларга тўхталиш фикридан йироқман. Бугун унинг шахси ҳақида суҳбат қурамиз.

Мен Златанни ёмон кўраман!

Ҳар қанча буюк спортчи бўлмасин, Ибрани инсон сифатида ёқтирадиганлар жуда кам. Баландпарвоз баёнотлар, охири йўқ мақтанчоқлик, манманлик, ўзидан бўлак ҳеч кимни тан олмайдиган эго, худбинлик, ҳадсизлик... Гўё дуёндаги иллатларнинг барчаси бир жисмга ўрнашган-у бизга Златан қиёфасида намоён бўлади. Шундай! Аммо...

Мен Златанни ҳурмат қиламан!

Ҳа, инсон сифатида уни ёқтирмаслигим мумкин, лекин ҳурмат қилишга мажбурман. Мен билган, кузатган кишилар орасида фақат Златан ўзи бўлиб яшайди. Ҳеч кимга тақлид қилмайди, сайловлар арафасида оммага яхши кўриниш илинжида рол ўйнамайди, иккиюзламачилик қилмайди. Унинг аксар одамлардан фарқи шундаки, Златан – Златан бўлиб яшашдан қўрқмайди, бошқача яшашни билмайди.

Ўйлаб кўрганмисиз, бу дунёда ҳеч кимса йўқки, тамомила оқ ё қора бўлса... Тупроқдан яралдик, ҳеч биримиз хатолардан кафолатланмаганмиз. Лекин имкон борича уларни яширишга, билдирмасликка уринамиз. Баъзан ўзимизга қизиғи бўлмаган мавзуда бировлар билан соатлаб гаплашишга мажбур бўламиз. Златан ундай эмас. Шу туфайли ҳам мен ёки сизнинг эмас, унинг шарафига янги атама пайдо бўлади...

Юқоридаги гапларни нега ёздим? Албатта, Ибаргимовичга бўлган муҳаббат ёки нафратим туфайли эмас. “Championat.asia” учун анчадан бери ёзиб келаман, лекин фақат охирги 1 ойни сайт офисида ўтказдим. Футбол ичидаги кишилар билан кўришдим, фикр алмашдим ва ўзимча хулоса чиқардим:  ўзбек футболининг, умуман жамиятнинг энг асосий муаммоси Златанларнинг йўқлиги (ёки камлиги). Аксар одамлар 1 пайтнинг ўзида 2 та ҳаётни яшайди, аслидек кўринишдан қўрқади, ўзидан қўрқади. Улар ўзгариш учун ўзида жасорат топмас экан, ҳақиқат бир чеккада йиғлаб тураверади...

Қадрли мухлис, дунёни ўзгартиришдан олдин ўйлаб кўринг: сиз қайси тоифага кирасиз?

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика