Latest news

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  60 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  2 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

БУМ! Қозоғистон Ўзбекистон билан бирга ЖЧ-2034ни қабул қилмоқчи News

БУМ! Қозоғистон Ўзбекистон билан бирга ЖЧ-2034ни қабул қилмоқчи

Куни кеча Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл вилоятида Марказий Осиёнинг туркийзабон давлатлари футбол ассоциациялари мутасаддилари иштирокида саммит бўлиб ўтди.

Ассоциациялар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишга қаратилган учрашувда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов иштирок этди.

Очиқ ва конструктив руҳда ўтган ушбу учрашувда томонлар ҳар бир футбол ассоциациясининг муваффақиятли ривожланишининг асосий омиллари инфратузилмани яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва етарли маблағ билан таъминлаш эканини таъкидлаб, ҳар бир футбол ассоциациясининг муваффақияти минтақа учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этдилар.

Бундан ташқари, футболчилар ва ҳакамлар йиғинларини ўтказиш учун зарур бўлган инфратузилмани барпо этиш бўйича ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди. Йиғилиш иштирокчилари халқаро миқёсдаги турнирларни, жумладан, турли ёш тоифасидаги жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатларини биргаликда ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Қозоғистон футбол федерацияси раҳбари Адилет Барменқулов йиғилиш чоғида Ўзбекистон билан биргаликда 2034 йил катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш режасини ўртага ташлади. Сўнгги йилларда икки федерация ўртасидаги дўстона алоқалар юқори босқичга чиқаётганини терма жамоалар ва клубларимиз ўртасидаги ўртоқлик ўйинлари ташкил этилаётгани билан боғлаш мумкин.


Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика