Latest news

19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  79 19:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  21 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  14 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  53 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13

Бугунги ЖЧ ортида кўринмаган қаҳрамонлар ҳақида News

Бугунги ЖЧ ортида кўринмаган қаҳрамонлар ҳақида

Сайтимиз асосчиларидан бири Нодирхўжа Юлдашев Ўзбекистон U20 терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқишида иштирок этган "кўринмас" қаҳрамонларни санаб ўтди.

Дмитрий Ан - Таркибдаги 8 нафар боланинг устози. Улар турли ёшларда “Пахтакор” академиясига келганлар. Кимдир 7, кимдир 13 ёшда. У тарбиялаган Файзуллаев, Асқаров, Боймуродов, Пўлатов ва Холдорхонов терма жамоа юраги ҳисобланадилар. 


Шерзод Игамбердиев - 2 йил давомида жуда кўплаб сифатли ва кучли рақибларни топиб, ўйинларни ташкил қилди. 


Алишер ака ва Барат ака - Бу икки шифокор узоқ вақт терма жамоа аъзоларини яхши формада бўлишларига сабаб бўла олдилар. Жароҳатланганларга ўз вақтида муолажа қилган ҳолда. 


“Бунёдкор” стадионининг мутасаддилари - Ва ниҳоят бу аренага юқори технология билан  қаралди.  Якунда титилиб кетаверадиган майсалар жойида қотди. Бу эса майда пас ўйнаб, алдашни яхши кўрадиган йигитларимиз учун айни муддао бўлди. Стадион чимини идеал ҳолатга келтирган барча-барчага раҳмат. 


Хайрулла Бозоров - Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров битта гуруҳ ўйинини ўз зиммасига олибгина қолмай, “Истиқлол” стадионини идеал ҳолатга келтирди. 4та ечиниш хонасининг бари тартибли. Захира майдони машғулотлар учун яроқли. Стадион энди Суперлига ўйинлари учун ажойиб ҳолатда.


Жаҳонгир Файзуллаев - Мен ҳам ўз пайтида ўзимнинг футболдаги авлодимга эга бўлганман. Бизнинг давр, Гейнрих, Аҳмедов, Турсунов, Исмоилов билан боғлиқ. Жаҳонгир Файзуллаевнинг авлоди мана шу 2001 ва 2003 лар. Мазза қилди бола. Ўз навбатида футболчиларни ҳам инстаграмида қўллаб, улар ҳам унга суратлар учун раҳмат айтиб, байроқлар алмашиб, футболкалар олиб, қисқаси бахтли бўлишди.  


Стадиондаги 30 000 нафар, ТВ қаршисидаги 2-3 млн мухлис - Австралияга босимни уюштириб берган биринчи одамлар, булар стадионни тўлдирган мухлислар. Айнан улар пенальтилар сериясида вакилларимизни қўллаш орқали, рақибларимизни хато қилишга мажбур қилдилар. Футболчиларга эса ҳар турда катта маъсулият олдида турганликларини эслатиб турдилар.


Аслида қаҳрамонлар кўп. Қолган футболчиларни тарбиялаб берган мураббийлар, уларни дунёга келтириб тарбия берган ота ва оналар. Буви ва додалар. Ҳудудий ассоциациялар, ҳомийлар, майдонларни ўриб, парвариш қиладиган махсус боғбон ходимлар. Терма жамоанинг оператори, массажчилари ва маъмурлари. Қисқаси, бу ютуқ барчангизники.

Нодирхўжа Юлдашев

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика