Latest news

23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  19 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  3 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Турон" News

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Турон"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлиганинг 21-тур баҳсларига якун ясалади.

Навоийда "Қизилқум" Суперлига дебютанти "Турон"га қарши баҳс олиб боради. "Қизилқум" 28 очко билан 8-ўринда бораётган бўлса, "Турон" шу пайтгача 12 очко тўплаган ва мусобақа жадвалининг охирги ўрнини эгаллаб турибди. 

Иккинчи давра бошланганидан бери ҳали ғалаба қозонмаган жамоа борми? Бор. Бу - "Қизилқум". Таркибга назар солсангиз, жуда кучли футболчилар йиғилган. Шунга қарамай, Ҳамиджон Актамов бошқарувидаги жамоа иккинчи давра старт олганидан бери 5та дуранг ва икки мағлубият қайд этди. 

Шунинг учун бўлса керак, Ҳамиджон Актамов ҳар ўйиндан кейинги интервьюсида "Бизга битта ғалаба керак" деган гапни такрорлаяпти. Бугун "Қизилқум" ўз майдонида, бўлиб ҳам кучсиз жамоага қарши тўп тепишини инобатга олсак, балки иккинчи даврадаги илк ғалаба бўлар. 

"Турон" иккинчи даврани сафарда "Қўқон-1912"га қарши дуранг билан бошлади ва ўз майдонида "Сўғдиёна"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Бироқ шундан сўнг яйпанликлар бешта ўйинда майдонга тушиб, ҳаммасида мағлубиятга учрашди. Лекин "Турон" бу ўйинларда "Локомотив", "Насаф", АГМК, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" каби кучли жамоаларга қарши ўйнаганини унутмаслик лозим. 

Qizilqum

Элгужа Григалашвили - 38', Элгужа Григалашвили - 71'

Superliga. Round 21

03/10/2021, 18:15

1
:
2
Finished

Turon Ferghana

Muzaffar Muzaffarov - 61'

45'
90'
38'  Элгужа Григалашвили
38'  Jamshid Hasanov
66'  Jasur Azimov (Behruz Sadilloyev)
71'  Элгужа Григалашвили
71'  Jamshid Hasanov
74'  Jamshid Hasanov (Salim Mustafaev)
81'  Элгужа Григалашвили (Mate Vatsadze)
89'  Salim Mustafaev
42'  Sardor Abduraimov
46'  Abdulaziz Abdurashidov (Kim Boyong)
61'  Muzaffar Muzaffarov
78'  Vladislav Kosminin
82'  Humoyun Murtozaev (Asilbek Qayumov)

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика