Latest news

02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  13 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  0 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  23 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  3 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14

Ботирали Эргашев - "Насаф" билан ўйин, Эшбўтаевнинг хатоси, самарқандлик мухлисларга тилаги ҳақида News

Ботирали Эргашев - "Насаф" билан ўйин, Эшбўтаевнинг хатоси, самарқандлик мухлисларга тилаги ҳақида

Суперлигага қайтган Самарқанднинг "Динамо" клуби мавсумни ўз майдонида "Насаф"га қарши ўйин билан бошлади.

Мазкур учрашувнинг иккинчи бўлимида мезбонлар сафида Ботирали Эргашев майдонга тушди. "Пахтакор" клуби томонидан ижрага берилган дарвозабон билан илк ўйин борасида суҳбатлашдик.

- Суперлиганинг 1-турида "Насаф" билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди. Ўша ўйин ҳақида нималар дея оласиз?

- "Насаф" билан ўйинда менимча бироз ҳаяжон бўлди. Биринчи таймда ҳаяжонни енгиб ўтдик ва иккинчи таймда ўйинимиз яхши чиқди.

- Биринчи таймда Эшбўтаев кутилмаган гол ўтказиб юборди. Дарвозабон сифатида ўша вазиятга изоҳ берсангиз.

- Эътиборсизлик оқибатида гол қўйиб юбордик деб ўйлайман. Шоҳруҳ Эшбўтаев менинг жамоадошим, ҳамкасбим. У хатони мен ҳам қилишим мумкин эди. Шоҳруҳни қўллаб-қувватлайман. Ўша вазиятда рақиблар жарима тўпини тез амалга оширишди ва узоқдан зарба берилди. Жарима майдони ичида футболчи жуда кўп эди ва тўп қаердан келаётганини Шоҳруҳ кўрмай қолган бўлиши мумкин.



- Адашмасам "Динамо"га жуда кеч қўшилдингиз...

- "Динамо"га "Насаф" билан ўйинга икки кун қолганида келиб қўшилдим. Шу боис бирнчи турда асосий таркибда майдонга тушмаслигимни жуда яхши билардим. Эшбўтаев ўтган йилдан буён "Динамо"да ўйнаб келмоқда. Жамоада соғлом рақобат бор. Машғулотларда футболчилар майдонга тушиш учун кураш олиб боришади.

- Ўтган йил "Навбаҳор"да, бу йил "Динамо"да ижарадасиз. "Пахтакор"дан хафа эмасмисиз?

- Буни тўғри тушуниш керак. "Пахтакор"да рақобат жуда ҳам кучли. Бу ерда Ўзбекистоннинг энг кучли дарвозабонлар бор. Уларга етиб олишим учун анча бор. Суюнов, Қувватов билан бирга машғулот ўтказганимдан фахрланаман. Нестеров, Лобанов, Суюновнинг ўйинларини ёшлигимдан кузатиб келардим ва уларга ҳавас қилардим. Энди улар билан бирга ўйнаяпман.

- 2-турни "Динамо" "Сурхон"га қарши ўтказади. Бу ўйиндан нима кутаяпсиз?

- Яхши ўйин бўлади. Чунки икки дебютант жамоа ҳам ўзини кўрсатишга уринади. Суперлигага муносиб эканлигини исботлашга уринамиз. Қисқасини айтганда майдонда "жанг" бўлади.



- Самарқандлик мухлисларга айтар сўзингиз...

- Самарқандлик мухлислар катта футболни соғиниб қолишган. Буни илк турда гувоҳи бўлдик. Ўйинларга чорлаб қоламиз. Стадионга қанча кўп мухлислар келишса, биз шунча кўп куч билан ўйнаймиз.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика