Latest news

02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  6 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  4 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  37 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  33 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9

Босимсиз футбол News

Босимсиз футбол

Бугун Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган иккита учрашув бўлиб ўтяпти.

Тошкентда "Сурхон" - "Пахтакор", Олмалиқда эса "Андижон" - АГМК баҳси ўтказилмоқда. Ваҳоланки бу ўйинлар тақвимга кўра, Термиз ва Андижонда ўтказилиши лозим эди. Лекин "Сурхон" ва "Андижон" ўйингоҳида прожектор талаб даражасида эмаслиги ҳамда учрашувни 20:00да бошлаш имконияти йўқлиги туфайли ҳар икки ўйин рақиб майдонига кўчди. 

Ҳар икки баҳснинг биринчи таймини кўриб нима дейиш мумкин, "Пахтакор" ҳам, АГМК ҳам рақиб билан фақат скамейка (ўриндиқ) алмашганини ҳисобга олмасак, бошқа ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Иккала жамоа ҳам майдон ўзиники эканини ҳис қилиб турибди. Бир сўз билан айтганда "Пахтакор" ҳам, АГМК ҳам босимсиз футбол ўйнаяпти. 

Энди фараз қилинг, шу жамоалар сафарда ўйнаганда босимга дуч келган бўлармиди? Андижонда мухлислик қанақа эканини ҳамма яхши билади. У ерга борган жамоа борки қийналади. Термизда ҳам шу. Ҳам мухлислик, ҳам майдон сифати томонлама Термизда ўйнаш қийин. Буни ҳам бориб ўйнаган жамоалар яхши билади. Ҳозир кўряпмизки, АГМК ва "Пахтакор" ўз рақибларини осонликча ютяпти, чунки босимсиз ўйнаяпти.

Айнан бугунги икки беллашув ҳақида "Мен - мезбонман! Нима қипти, стадион эса меники" сарлавҳали мақола ёзгандим. Мақолага муносабат сифатида ПФЛ бош директори ўз телеграм каналида жавоб қайтарди. Шуни қуйида тўлиқ келтирамиз. 

Хайрулла Холиқовнинг прожекторлар сабаб ўз майдонида ўйин ўтказмаётган жамоалар борасидаги мақоласини ўқидим. Нега АГМК ва Пахтакор икки учрашувни ўз майдонида ўтказиши керак, деган хақли саволни қўйган ва мухлисларни ПФЛ манзили томон қайраган. 

ПФЛ тарихда биринчи марта прожекторлар масаласига қаттиқ туриб, 4 та клубни ёзгача огоҳлантирди ва якунда ўйинларни бошқа стадионларга кўчирди. Машъал Турон билан келишди ва ўйинлар кетма-кетлигини алмашди. ПФЛ жамоаларга қулай бўлиши учун, бунга розилик берди. Чунки бир клубни икки марта жазолаш ҳам тўғри иш эмас. Қўқон клуби Яйпандаги стадионни танлади, икки томон ўртасидаги илиқ алоқаларни инобатга олсак, бу ерда ҳеч қандай муаммо бўлмайди, масофа ҳам жуда яқин. 

Андижон ва Сурхон эса рақиблари билан келишиб, ПФЛга таклиф билан чиқди. Худди Машъал билан бўлгани каби, ПФЛ уларнинг таклифига ҳам қарши боргани йўқ. Чунки Пахтакор ва АГМК рақибларининг ўйинни ташкил этиш билан боғлиқ айрим ҳаражатларини кўтариб беради. Тез орада прожектор олиб келиши шарт бўлган клублар эса ҳозир ҳар бир тийин пулини ўлчайдиган вақт. Айтайлик, Андижон ўйинни Наманганда ўтказиши учун, ўйинни ташкил этиш билан боғлиқ ҳаражатлардан ташқари, стадион учун ҳам алоҳида ижара ҳақи тўлаб бериши керак бўларди. Йиғинларини кўпинча Тошкентда ўтказадиган Сурхон эса Бунёдкор ёки Локомотив стадионларига Чемпионлар лигаси сабаб тегина олмайди. 

Биз шундай ишлаябмизки, насиб бўлса келаси мавсум Суперлигада прожекторсиз ўйнайдиган клубнинг ўзи қолмайди. Қўқон ва Сурхон аллақачон ҳаракатни бошлади, тез орада Андижон ва Машъалдан ҳам янгилик эшитсак керак. Суперлигага эҳтимолий чиқиши мумкин бўлган Бухоро, Нефтчи, Динамо клубларида прожектор яхши, Олимпик раҳбарлари ҳам шу ёзнинг ўзида прожекторни созлашга ваъда берган. 

Биз ишлаябмиз. Хайрулла Холиқовда контактим бор, қўнғироқ қилиб сабабини сўраса, албатта тушунтириб берган бўлардим. Яхши журналист аввал суриштирув ўтказади. 

P.S. Юқорида ҳақли саволни ўртага ташлаган дедим, аслида бир клубнинг бирор рақибни икки марта ўзида қабул қилиши, қолган жамоаларга нисбатан у қадар тўғри иш эмас. Аммо клубларнинг молиявий ҳолатини аниқ билиб туриб ҳам роботга айланиб олмадик. Бу ерда асосий фактор, клублар молиявий тарафдан иқтисод қилиб, ўзлари шундай таклифни бераётганидир. Биз кундан-кунга мураккабликларни енгишга ҳаракат қиляпмиз.

Очиғи, ПФЛ директори билан тортишиш ниятим йўқ. Чунки тортишган сари гап майдалашиб кетаверади. Мени фақат 2та нарса қизиқтиради: 1. Нима учун йил бошида бу жамоалар стадиони қабул қилинди, агар прожектори талаб даражасида бўлмаса? (Ахир ҳар икки ўйингоҳда ҳам ўйинлар ўтказилди-ку). 2. Иккинчи даврадаги ўзаро ўйинлар қаерда бўлади, яна "Пахтакор" ва АГМК стадионидами?

Сўзим охирида айтмоқчи бўлган гапим: биз жамоаларни босим остида футбол ўйнашга ўргатишимиз керак. Чунки босимсиз ўйнаб шунга ўрганган жамоа эртага Осиёда босимга дуч келиб нима қиларини билмай қолади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика