Latest news

01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  12 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  21 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1

Болалар футболида ҳам Суперкубок ташкил қилиниши мумкин News

Болалар футболида ҳам Суперкубок ташкил қилиниши мумкин

Сентябрь-ноябрь ойлари оралиғи 2008 йилдан 2003 йилгача бўлган ёш тоифалар ўртасида турли мусобақаларга бой бўлди.

Маъмур Саидқосимов бошчилигидаги ЎФАнинг болалар футболи мусобақалар ўтказиш департаменти бу борада жуда кўплаб мусобақаларни муваффақиятли ўтказди. Шу кунгача Спорт мактаблари ўртасида Ўзбекистон чемпионати, вилоят терма жамоалари ўртасида Ўзбекистон Кубоги ва олий маҳорат мактаблари ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўйинлари ўз ғолибларини аниқлади. Энди ноябрь ойининг сўнгги 10 кунлигида Ўзбекистон Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси ва Сурхондарё 2008 терма жамоаси мураббийи Ориф Аноровнинг таклифи билан, икки мусобақа ғолиблари ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги мусобақасини ўтказиш таклифи илгари сурилди. Бу таклифга Маъмур Саидқосимов Спорт мактаблари ғолиблари ҳамда яқинда бўлиб ўтадиган академиялар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги соҳиблари ўртасида ҳам Суперкубок ўтказиш мумкинлигини айтиб ўтди.

Айни пайтдаги Суперкубок ўйинлари қуйидагича кўриниш олган:

2003. Тошкент - Андижон

2004. Фарғона - Фарғона 

2005. Тошкент - Андижон

2006. Тошкент - Хоразм

2007. Тошкент - Наманган

2008. Тошкент - Сурхондарё

Агар мазкур лойиҳа ЎФА томонидан ўз тасдиғини топса, илк маротаба ташкил қилинадиган бу ўйин 8 декабрь, конституциямизнинг 28 йиллигига бағишлаб ўтказилади.


П.С: Биринчи турган терма жамоалар Ўзбекистон Кубоги соҳиблари, иккинчи турган жамоалар олий маҳорат мактаблари ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионати ғолиблари.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика