Latest news

21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  50 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  27 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  16 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  19

Болалар футболи. Қашқадарёликлар кумуш медалларига эга бўлишди News

Болалар футболи. Қашқадарёликлар кумуш медалларига эга бўлишди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 23-28 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги барча футбол маҳорат мактабларининг 2003 йилдан 2007 йилгача туғилган тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамкорлигидаги мазкур кубок беллашувлари Қорақалпоғистон Республикаси (2004 йилда туғилганлар), Фарғона (2003 йилда туғилганлар), Навоий (2005 йилда туғилганлар), Жиззах (2006 йилда туғилганлар) ва Самарқанд (2007 йилда туғилганлар) вилоятларида ташкил этилди. Хусусан, Қашқадарё вилояти футбол маҳорат мактаби ўқувчилари ҳам ушбу мусобақаларда фаол иштирок этиб, медалларни жамғаришга эришди. Жумладан, Фарғонада 2003 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги мусобақада қаршиликлар финалга қадар етиб борди. Тренерлар Жонибек Эгамбердиев ва Константин Боев шогирдлари финал босқичида мезбонларга 0:2 ҳисобида ғолиблик имкониятини бой берган бўлишсада, иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медалларга эга чиқишди. Учинчи ўринлар Бухоро ва Жиззах вилояти жамоаларига насиб этди. Беллашувлар сўнггида Қашқадарё жамоаси “Энг яхши тартибли жамоа” дарвозабони Жасур Ражабов “Энг яхши дарвозабон”, ҳужумчиси Асадбек Самариддинов “Энг яхши турнир тўпурари” номинацияларини қўлга киритишди.

Жиззах шаҳри мезбонлик қилган 2006 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги баҳсларда ҳам Қашқадарё жамоаси кумуш медалларни қўлга киритишга муваффақ бўлишди. Жиззахликлар билан ўтган финал учрашувида тажрибали тренер Баҳриддин Омонов шогирдлари 3:4 ҳисоби билан иккинчи ўринни банд этишди. Жамоа ҳужумчиси Ғанишер Қодиров эса “Турнир тўпурари” номинациясига лойиқ кўрилди. Натижаларга кўра бронза медаллари Тошкент вилояти ва Ташкент шаҳри жамоаларига берилди. Ушбу мусобақада Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактабининг спорт ишлари бўйича директор ўринбосари Насим Шойимов ҳам иштирок этиб, жамоасинининг техник ва тактик маҳоратларини кузатиб борди. Шунингдек, Қашқадарё жамоаси беллашувлар доирасида бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва уй музейида ҳам бўлишди.

- Ўзбек халқининг атоқли фарзандлари – шоир, драматург, публицист ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжон ва унинг рафиқаси – севимли шоирамиз, садоқат тимсоли Зулфия ижоди билан ўқувчиларимизни яқиндан таништириш имконияти туғилганидан хурсандмиз, - дейди Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактабининг маънавият – маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Шавкат Рўзиев. – Ташрифдан кўзланган мақсад - ёшларимизнинг бу икки севимли шоирларимиз ҳаёт ва ижод йўллари билан яқиндан танишиш ва шу орқали ўқувчиларимизнинг маънавий онгини юксалтириш, адабиётга, китобхонликка бўлган меҳрини кучайтиришдан иборат бўлади.


Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика