Latest news

15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:21​Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ". Таркиблар маълум  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  11 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  12 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4 09:15Ямал тарихга кирди  16

"Бобур Арена"да майдон чими янгиланмоқда News

"Бобур Арена"да майдон чими янгиланмоқда

Клублар қишки таътилга чиқишди, шу жумладан, "Андижон" жамоаси ҳам.

Жамоа келаси йилда Суперлигада иштирок этиши инобатга олинган ҳолда эндиликда ташкилий масалалар бўйича жиддий ишлар бошлаб юборилган. 

Айниқса, "Бобур Арена" стадиони чимини янгилаш зарурияти туғилгани сабабли бу масалада ҳам олдинги силжиш борасида амалий чора-тадбирлар бошланди. 

Майдон сифатини талаб даражасига келтириш ҳамда чимни алмаштириш юзасидан ўз ишининг устаси бўлган ва Республикамизнинг қатор стадионларидаги майдонларни парваришлаган Учқун Қувонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ энди "Бобур Арена" стадионида қизғин ишга киришишган. Шу билан бирга, стадион директори Омонилло Мирзаев раҳбарлиги остидаги ходимлар ҳам ишга жиддий бел боғлаган.



Айни пайтда майдон чимини кўчириш ишлари бошланган. Ушбу чимдан яна фойдаланиш мақсадида эндиликда "Андижон" футбол клуби қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабида жойлашган жамоа қароргоҳига олиб борилади. У ерда учта табиий майдон бўлиб, иккитаси стандартлар асосида барпо этилган. Айнан улардан бирида табиий чим йўқлигидан келиб чиқиб, эндиликда "Бобур Арена" майдонининг чими билан тўлдирилади. 

Ҳозирда катта ишчи гуруҳ "Бобур Арена"да ўзига юклатилган вазифани бажаряпти. Дастлабки босқичда юқорида таъкидлаганимиздек, майдон чимини кўчириш ишлари олиб борилмоқда. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика